Сизда чет эллик мутахассислар масофадан туриб ишласа, нимани ҳисобга олиш муҳим

preview
Эътибор беринг
Тушунтиришдан даромадни тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолмасдан ёки пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаган ҳолда тўлаш мумкинлиги тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланди, сабаби мазкур масала бўйича халқаро шартномаларда ўзига хос жиҳатлар бўлиши мумкин.

Ташкилотга чет эллик мутахассисни ишга қабул қилишади, у масофадан туриб ишлайди ва иш ҳақи олади.

Қандай қилиб ҳаммасини тўғри расмийлаштириш мумкинлиги ва қандай солиқ оқибатлари бўлиши ҳақида buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Жисмоний шахс – чет эллик Ўзбекистоннинг юридик шахслари билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома тузган ҳолда, масофадан туриб улар учун ишларни ёки хизматларни бажариши мумкин.

Иккала вариантни кўриб чиқамиз.

 

1. Агар меҳнат шартномаси тузган бўлсангиз

Чет эл фуқаролари билан меҳнатга оид муносабатларни Меҳнат кодекси ва 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон Қонун тартибга солади.

Хорижда бўлган ҳолда меҳнат шартномаси бўйича масофадан туриб ишлайдиган ходим Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаши керак эмас .

Чет эллик ходим шунга ўхшаш шароитларда ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари эга бўлган худди шу имтиёзлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир .

Чет эллик ходимни штатга қабул қилган ҳолда унга my.mehnat.uz тизимида меҳнат дафтарчаси очинг . Иш берувчи ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт. Корхонада ходимнинг кадрларга доир барча ҳаракатлари меҳнатни ҳисобга олиш тизимида акс эттирилиши керак.

Эътибор беринг

Чет эллик Давлат хизматлари маркази ёки ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими орқали ЖШШИР олиши лозим.

Бунинг учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • паспортнинг скани;
  • оқ фонда электрон шаклда фотосурат;
  • ишончнома (агар чет эллик учун ЖШШИРни вакил олса).

ЖШШИРни Ўзбекистонга келмасдан очиш мумкин. Бунинг учун чет эллик хориждаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиши ва ЭРИ калити сертификати ва ЖШШИРни олиши керак.

ЖШШИРни олиш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (консуллик муассасаси ходими томонидан текширилганидан кейин у ариза берувчига қайтарилади);
  • консуллик йиғими тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган масофадан туриб ишловчи ходим иш берувчидан унга қоғоз шаклида расмийлаштирилган шартномани юборишини талаб қилиши мумкин. Бу ҳолда иш берувчи ушбу талабни олган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай ҳужжатни буюртма хат билан почта орқали юбориши керак .

Иш, дам олиш вақти, меҳнат таътили бериш ва меҳнатнинг бошқа шартларини, шу жумладан алоҳида шартларни ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида ёзинг . Масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари МКнинг 452-моддасида акс эттирилган.

Агар ходим ва иш берувчи турли соат минтақасида жойлашган бўлса, иш берувчида бундай ходимнинг иш вақтини назорат қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Ҳамкорлик тартибини локал ҳужжатда, масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида белгиланг. Уларда ходим иш берувчининг сўровларига жавоб бериши шарт бўлган муддатни ёзинг.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, ҳамкорлик қилиш тартибида белгиланган вақтдан ташқари иш берувчининг телефон қўнғироқларига, электрон хатларига ва ҳар қандай шаклда амалга оширилган сўровларига ходимнинг жавоб бериши шарт эмас .

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) ходим иш берувчи билан алоқада бўлиши ва ҳамкорлик қилиши керак бўлган, қайд этилган иш вақтини.

2) фойдаланиш тартиби ходим томонидан ишлаб чиқариш вазифасининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланадиган иш вақтини.

Иккинчи ҳолатда иш вақтига бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ҳамда унга нисбатан ишдан ташқари иш, дам олиш кунларидаги ва байрам кунларидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилмайди .

Агар ходим иш берувчининг ташаббусига кўра, дам олиш кунларида ва байрам кунларида  ишларни бажарса, мазкур вақт учун МКда белгиланган тартибда ҳақ тўланади .

Меҳнат кодекси масофадан туриб ишловчи ходим учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимини ёки ишбай тизимини назарда тутади.

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган МҲЭКМдан кам бўлмаслиги керак.

Эътибор беринг

Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат этилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди . Истисно – қуйидагиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш:

  • “LG CNS Uzbekistan” ҚКга ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахсларга, тузилган шартномалар доирасида ;
  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон–Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимларига ;
  • олий таълим муассасалари ва тармоқ марказлари ўқув жараёнларига жалб этилган хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларга .

Масофадан туриб ишловчи чет элликнинг иш ҳақи сўмда ҳисобланади ва жисмоний шахснинг пластик картасига ўтказилади. У сўмни ўзига керакли валютага мустақил равишда конвертация қилиб олиши мумкин.

Иш ҳақини банк муассасаси ёки почта бўлими орқали ўтказишда харажатлар иш берувчи томонидан тўланади .

Корхона локал ҳужжатларга асосан ходимларга мукофотлар, бонуслар ва бошқа рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни тўлаши мумкин. Улар корхонанинг бошланғич ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.

Бошқа давлат томонидан ёзиб берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини корхона чет элликнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш ва тўлаш ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига ҳақ тўлаш учун асос қилиб олиши мумкин эмас. Аммо, агар ходим бошқа давлатда бўлган чоғида касал бўлиб қолса, иш берувчи моддий ёрдам кўрсатган ҳолда унга даволаниш ва дори-дармонларга тўловларни компенсация қилиши мумкин. Бундай тўловлар тизимини корхонанинг локал ҳужжатларида ёзинг ва ходимни улар билан таништиринг.

 

Солиқ солиш

Корхона-иш берувчи, солиқ агенти сифатида, ходимнинг ЖШДСни резидентлар ва норезидентлар учун ягона бўлган 12% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .

Ходим Ўзбекистонда бўлмасдан, масофадан туриб ишлаши боис, у жорий солиқ даврида резидентга айланмаслиги мумкин. Бу ҳолда унинг даромадларига Ўзбекистоннинг унинг резидентлиги давлати билан тузилган халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади .

 

2. Агар чет эллик мутахассис ФҲХ шартнома бўйича ишласа

Бу ҳолда у ва корхона-буюртмачи ўртасидаги муносабатлар Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Чет эллик бунда ўзини ўзи банд қилган шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши керак эмас.

ФҲХ шартнома бўйича ишловчи ходимга корхона меҳнат дафтарчаси очмайди, шартномада белгиланган мукофот суммасидан ташқари, бошқа даромадлар ёки тўловлар бўйича ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмайди, ходимнинг иш режимини – назорат қилмайди. Солиқ ҳисоботини топшириш учун чет эллик мутахассис ЖШШИР олиши лозим.

ФҲХ шартнома бўйича ижрочининг хизматлари бир марталик хусусиятга эга бўлиши керак. Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ шартномада кўрсатилиши ва чет эл валютасида тўланиши мумкин.

Буюртмачида ҳар ойда ҳақ тўлаш мажбурияти мавжуд эмас, агар фақатгина бу шартномада назарда тутилмаса. ФҲХ шартнома бўйича ижрочига барча тўловлар иккала тараф томонидан имзоланган бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш ва ҳар қандай мессенжер ёки электрон почтага юбориш мумкин.

Агар буюртмачи кўрсатилган хизматлардан норози бўлса, ижрочи камчиликларни бартараф этмагунича ҳақ тўланмайди.

Агар шартнома валютада тузилган бўлса, уни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш лозим. Бажарилган ишлар далолатномаси ҳам шартномада белгиланган ишлар, бажариш муддатлари ва суммаларни “ёпган ҳолда”, ишларнинг бажарилишига қараб рўйхатдан ўтказилади.

 

Солиқ солиш

ФҲХ шартнома бўйича тўлов ЖШДС солиш мақсадларида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга тенглаштирилади .

Буюртмачи ҳақ суммасидан ижтимоий солиқ тўлайди , тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқаради, ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади.

Бу ҳолда ҳам иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома бўйича преференциялардан фойдаланиш – Ўзбекистонда солиқни пасайтирилган ставка бўйича ушлаб қолиш ёки тўловларга солиқ солмаслик мумкин. Бунинг учун ижрочи буюртмачига солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Эътибор беринг
ФҲХ шартнома бўйича кўрсатилган ишларга ҚҚС ҳисобланмайди.

СК ҚҚС тўловчиларининг ёпиқ рўйхатини белгилайди, унга чет эл жисмоний шахслари кирмайди . Бинобарин, чет эл жисмоний шахсидан хизматларни олувчи ҚҚС бўйича солиқ агенти деб эътироф этилмайди.

Шартнома турлари бўйича солиқ солиш жадвали:

Т/р

Шартноманниг тури

ЖШДС

ШЖБПҲ

Ижтимоий солиқ

ҚҚС

1

Меҳнат шартномаси

 

 

 

 

 

 

12%

Мавжуд эмас (хоҳишга кўра)

12%

Мавжуд эмас

2

ФҲХ шартнома

12%

Мавжуд эмас

12%

Мавжуд эмас

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text191149_chet_ellik_mutahassislar_masofadan_turib_ishlaganda_nimalarni_inobatga_olish_zarur1