Полезное для бухгалтера в ноябре:
Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚСни тўлаш керакми
“Компания Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида маркетинг хизматлари кўрсатишни режалаштирмоқда. Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚС тўланадими?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!
– ҚҚС солиш Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилиши ёки этилмаслигига боғлиқ.
Умумий қоидага кўра, агар харидорлар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .
Хизматларнинг айрим турлари учун уларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддаси 3-қисмига мувофиқ аниқланади. Бироқ маҳаллий компания томонидан чет эл компанияларига кўрсатиладиган маркетинг хизматлари мазкур рўйхатга киритилмаган. Бинобарин, мазкур ҳолда Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди.
Аммо, агар маркетинг хизматлари – мустақил маҳсулот эмас, балки асосий хизматларга (масалан – компания Ўзбекистон ҳудудида кўрсатадиган реклама хизматларига) нисбатан кўмакчи бўлса – СКнинг 241-моддаси 3-қисми 9-бандига мувофиқ реклама хизматларини реализация қилиш жойи маркетинг хизматларини реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин: