Полезное для бухгалтера в ноябре:
Тўловчиларнинг қайси тоифаларига ижтимоий солиқ 6 баравар камайтирилди
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари учун (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТлардан ташқари) тўлаши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ микдори БҲМнинг 6 бараваридан БҲМнинг 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда. Бу 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон Қонунда назарда тутилган.
Шу ҳужжат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга – ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш қисмида ўзгартиришлар киритилди.
Шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда:
– чорвачилик;
– иссиқхона хўжалиги;
– паррандачилик;
– қуёнчилик;
– асаларичилик;
– балиқчилик;
– боғдорчилик;
– лимончилик;
– гулчилик билан шуғулланаётган:
- шахсий томорқа ер участкасининг эгаси;
- шахсий томорқа ер участкасида банд унинг оила аъзолари;
- фуқаролар – уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
ЎРҚ-681-сон Қонуннинг илгариги таҳририда қуйидагилар меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлашнинг шарти бўлган:
1) камида 0,04 гектар ер участкаси;
2) қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда.
Ҳужжат 2023 йил 17 июндан кучга кирди.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади