Полезное для бухгалтера в ноябре:
Нима учун Ўзбекистон BEPS 2.0. дастурига қўшилди
Ўзбекистон BEPS инклюзив ҳадли дастурига қўшилган ҳолда ўз зиммасига – давлат даражасида дунё миқёсидаги ИҲТТ лойиҳаси – BEPS 2.0.ни амалга ошириш мажбуриятини олди. Унинг қоидаларига асосан халқаро компаниялар гуруҳлари улар қаерда фаолият кўрсатишмасин, солиқларнинг ҳаққоний улушини тўлашади.
BEPS 2.0 лойиҳаси халқаро компаниялар гуруҳлари фойдасига солиқ солиш бўйича 2 та модуль – Pillar 1 и Pillar 2 дан иборат.
Pillar 1 бундай компанияларнинг солиқ солинадиган фойдасини уларнинг юрисдикцияси ўртасида – юрисдикцияда жисмонан ҳозир бўлиш ёки бўлмасликдан қатъи назар, тақсимлаш имконини беради. Pillar 1 солиқ солиш механизми остига дунё миқёсидаги 20 млрд евродан ортиқ айланмага эга ва рентабеллиги 10%дан ортиқ халқаро компаниялар гуруҳлари тушади.
Pillar 2 дунё миқёсидаги фойда солиғининг компаниялар гуруҳлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган штаб-квартираси ёки юрисдикцияси жойлашган жойдан қатъи назар, камида 15% тўланишини кўзда тутади. Pillar 2 йиллик консолидациялашган тушуми 750 млн евро бўлган компанияларга нисбатан қўлланилади.
BEPS 2.0 лойиҳаси қайта ишлаш босқичида турибди. Аммо Pillar 2 2024 йилдан бошлаб оммавий қўллана бошланиши тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон дастурнинг бошқа аъзолари билан тенг равишда солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш, халқаро солиқ қоидаларининг келишилганлигини ошириш ва анча шаффоф солиқ муҳитини таъминлаш бўйича 15 та чора-тадбирдан иборат BEPS пакетини амалга оширишда иштирок этади.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Pillar 2 ни миллий қонунчиликка киритиш учун Намунавий қоидалар ва Шарҳларни ишлаб чиқди. Сиз “Ўзбекистонда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартномаларнинг қўлланилиши” онлайн-учрашувида иштирок этишингиз мумкин. Учрашувда Ўзбекистоннинг BEPS 2.0. да иштирок этишининг асосий масалалари муҳокама қилинади.
Онлайн-учрашув 2023 йил 29 июнь куни соат 17:00 да ўтказилади. Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади