Полезное для бухгалтера в ноябре:
Рақамли маркировкалаш салқин ичимликлар савдосида нимани ўзгартиради (1-қисм)
2024 йил 1 мартдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади. Янгиликлар жорий этилиши муносабати билан юзага келадиган вазиятларни қандай ҳал қилиш хусусидаги саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра “CRPT TURON” МЧЖнинг “Сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА жавоб берди:
– Умумий овқатланиш корхонаси ўз мижозларига саноатда ишлаб чиқарилган салқин ичимликларнинг кенг ассортиментини таклиф қилади. Биз учун салқин ичимликлар рақамли маркировкасини жорий этиш графиги қандай? Биз ўз кучимиз билан тайёрлайдиган ичимликларни (компотлар, коктейллар, фрешлар, смузлар ва ҳоказо) маркировкалашимиз керакми?
– Умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган ичимликлар (компотлар, коктейллар, фрешлар, смузлар ва бошқалар) рақамли маркировкаланмайди. Фақат ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодли ичимликларни маркировкалаш лозим.
Қадоқлаш учун рақамли маркировкаларни қўллаш – бу ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг вазифаси. Улгуржи ва чакана савдо корхоналари эса ўзлари қабул қилган маҳсулотларнинг ёрлиғи борлигини назорат қилишлари шарт. Бундай маҳсулотларни сотишда маркировкалар ҳисобварақ-фактуралар ва НКТ чекларида акс эттирилиши шарт.
Умумий овқатланиш корхоналари учун савдо корхоналарига мўлжалланган бир хил рақамли маркировкалашни жорий этиш графиги (01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга иловалар билан регламентланган) амал қилади:
2024 йил 1 мартдан кейинги санада маҳсулотларни харид қилишда ичимликнинг ишлаб чиқарилган муддатига эътибор беринг – у маркировкаланган бўлиши керак.
1. 2024 йил 1 сентябрга қадар aslbelgisi.uz сайти функционали ёрдамида “Asl belgisi” МАТда рўйхатдан ўтинг ва “CRPT TURON” билан шартнома тузинг (масофадан туриб aslbelgisi.uzдаги шахсий кабинетда);
2. 2025 йил 1 мартга қадар омборда мавжуд бўлган, мажбурий рақамли маркировкалаш остига тушадиган, лекин маркировкаланмаган (яъни 2024 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқарилган) барча маҳсулотларни реализация қилинг. Ушбу муддат тугагач, мазкур маҳсулотларни сотиш мумкин эмас;
3. 2025 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировкалаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда акс эттиринг;
4. 2025 йил 1 мартдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ичимликларни реализация қилишда онлайн-НКТ чекларида товар маркировкаланганлиги тўғрисида белги қўйинг.
– Чекларда қуйиб сотиладиган ичимликларни рақамли маркировкалаш қандай акс эттирилади?
2025 йил 1 мартга қадар маркировкаланган ичимликларни онлайн-НКТ чекларида ҳеч қандай белги қўймай сотиш мумкин. Тахминимча бу вақтга келиб Солиқ қўмитаси қуйиб сотиладиган маркировкаланган ичимликларга оид регламентни тасдиқлайди.
– “Корхона озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилади. Ассортиментда рақамли маркировкалаш остига тушадиган ичимликлар мавжуд. Уни ишлаб чиқарувчи завод маркировкалайди. Илтимос, қайси санадан бошлаб рақамли маркировкалаш кодларини БЮДда акс эттириш кераклигини аниқлаштириб берсангиз”.
– 2024 йил 1 мартдан бошлаб биринчи гуруҳ ва 2024 йил 1 августдан иккинчи гуруҳ учун БЮДда ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан ичимликларга агрегацияланган импорт кодларини акс эттириш мажбурий бўлади . Шу санадан бошлаб агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар БЮДда кўрсатилмасдан, “Эркин муомалага чиқариш (импорт)” (ИМ 40) божхона режимига расмийлаштиришнинг имкони бўлмайди.
– “Улгуржи ва чакана савдо корхоналари aslbelgisi.uzдаги “Асл белгиси” тизимида рўйхатдан ўтади. Бу уларнинг ҳар бирида ушбу сайтда шахсий кабинет пайдо бўлишини англатади. У нима учун керак ва унда қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин?
– Биринчи навбатда, “Асл белгиси” тизимидаги шахсий кабинет “CRPT TURON” билан шартнома тузиш учун керак бўлади. Буни рўйхатдан ўтиш куни амалга ошириш мумкин. Шундан сўнг шахсий кабинет улгуржи савдо корхоналарига фақат маркировкалашни ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўладиган 2024 йил 1 ноябрдан ва чакана савдо корхоналари учун – 2025 йил 1 мартдан керак бўлади. Бу ерда ҳозирги вақтда сизда балансда ҳисобда турган, сиз харид қилган ва учинчи шахсларга реализация қилган товарларнинг кодлари акс эттирилади. Сиз мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган сиз орқали ўтадиган бутун товарни кузатиб боришингиз мумкин.
Ушбу функционал фақатгина рақамли маркировкалаш тўғрисида ахборотни ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўлгандан сўнг тўлиқ ишга туширилади. Шунга қадар бундай ахборот тўлиқсиз бўлади, фақат иккала томон рақамли маркировкалаш тўғрисида ахборотни ихтиёрий равишда ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатган тақдирда акс эттирилади. Товар бузилган ёки яроқлилик муддати ўтган тақдирда уни шу ерда ҳисобдан чиқариш мумкин.
Шахсий кабинетга биринчи марта кириш, яъни aslbelgisi.uzда рўйхатдан ўтиш мажбурий тартибда корхона раҳбари томонидан унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида амалга оширилиши керак.
Сўнгра у корхона номидан “Асл белгиси” тизимида ишлайдиган ходимларни бириктириши мумкин. Бунинг учун ва кейинчалик “Асл белгиси” тизимида ишлаш учун мазкур ходимларга уларнинг ҳар бирининг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси талаб қилинади.
Ҳар бир ходим унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида тизимга кириши ва унда ишлашини тавсия қиламиз. Бу ҳар доим тизимда у ёки бошқа ҳаракатни амалга оширган шахсни ҳаққоний идентификациялаш имконини беради.
Давлат хизматлари марказида ходимларнинг номига юридик шахснинг ЭРИсини олиш мумкин. Ўз номига юридик шахснинг ЭРИсини олиши мумкин бўлган ходимларнинг сони бўйича чекловлар мавжуд эмас.
Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтишингиз ва шартнома тузишингиз мумкин, асосийси – улгуржи савдо корхоналари – 2024 йилнинг 1 майидан кечиктирмай ва чакана савдо корхоналари – 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай амалга оширишлари лозим. Агар сиз буни олдиндан амалга оширсангиз, ўз корхонангизда мажбурий рақамли маркировкалашнинг ушбу босқичидан ўтганлигингиз юзасидан хотиржам бўлишингиз мумкин.
– “CRPT TURON” билан шартнома қандай тузилади? Агар бу тайёр шаблон бўлса, унга мазкур шартномани тузадиган улгуржи ёки чакана савдо корхонасининг ташаббуси билан ўзгартириш ва қўшимчалар қандай киритилиши мумкин? Амалиётда шартномага савдо корхонасининг талабига кўра ўзгартиришлар китилган ҳоллар бўлганми?
– Улгуржи ёки чакана савдо корхоналари aslbelgisi.uzда тизимга уланишга доир намунавий шартномани имзолайди. Сиз бевосита шартнома тузиш босқичига келганингизда aslbelgisi.uzда унинг матни билан танишишингиз мумкин бўлади.
Сайтда корхоналар – мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари имзолайдиган намунавий оферта жойлаштирилган.
Шартноманинг мазмуни, предметини ўзгартириш бўйича таклифлар бўлмаган, уларнинг имкони ҳам йўқ, сабаби шартнома бепул асосда рақамли маркировкалашнинг барча жараёнларини ташкил этиш ва унга қўйиладиган қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.
Барча саволларингизга рақамли маркировкалаш бўйича вебинарда жавоб берамиз!
«Салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этиш. Бу улгуржи ва чакана савдо корхоналари ишида нимани ўзгартиради».
Лектор: “CRPT TURON” МЧЖнинг “Сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА.
Вебинар ўтказилиш вақти: 2024 йил 14 март соат 11.00 да.