Рақамли маркировкалаш салқин ичимликлар савдосида нимани ўзгартиради (2-қисм)

preview

2024 йил 1 мартдан сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланди. Buxgalter.uz  ишлаб чиқараётган маҳсулот турлари ичида салқин ичимликлар мавжуд бўлган  улгуржи ва чакана савдо корхоналарини қизиқтирган саволларга жавобларни чоп этишда давом этмоқда. Бу саволларга “CRPT TURON” МЧЖнинг “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА жавоб беради:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Мақоланинг биринчи қисмида сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш билан боғлиқ турли вазиятларда қандай йўл тутиш кераклиги хусусида ўқинг.

 

 Товарлар агрегацияси деганда нима тушунилади? Агрегацияланган кодлар билан ишлашда нимага эътибор қаратиш керак?

– Агрегациялаш –истеъмол қадоғидаги товарларни гуруҳли қадоқларга ва (ёки) биринчи даражали транспортда ташиш қадоқларига, шунингдек товар қадоғига идентификация кодини  қўллаш орқали кейинги даражадаги транспорт қадоқларига бирлаштириш, маҳсулот тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини таъминлаш, ҳар бир  истеъмол қадоғининг идентификация кодлари, гуруҳли қадоқлаш,  идентификация коди билан транспорт қадоғининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш. 

Маркировкаланган товарларнинг агрегацияси логистика жараёнларини соддалаштириш учун қуйидаги мақсад учун зарур: барча гуруҳдаги товар турлари ҳақидаги маълумотларни сақлайдиган ўзининг рақамли идентификатори (агрегация коди) билан таъминланган логистика қадоқларини (гуруҳ ёки транспорт) шакллантиришга. Рақамли белгиланган ҳар бир товар ўзига хосдир.  Бу товарнинг ҳар бирлиги ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида алоҳида сатрда ёзилиши кераклигини билдиради. Агар харидор катта  реализация ҳажмларида блок ёки қути олса, сатрлар сонини қисқартириш мумкин. Ҳисобварақ-фактура ва чекда ичимликлар блоки сотилганлиги ва фақат мазкур қадоқнинг рақамли маркировкалаш кодини кўрсатган ҳолда, битта сатр билан ёзувни амалга ошириш мумкин бўлади.

Бунда ҳар доим битта қоидага риоя қилиш лозим: ҳужжатларда агрегацияланган коддан фақат ташқи қадоқнинг бутунлиги сақланган тақдирда – унга рақамли маркировка туширилган пайтдан эътиборан фойдаланиш мумкин.

ЭҲФда ёки чекда товар номи ўринга товар гуруҳини кўрсатиш мумкинми. Бу ҳақда эксперт тушунтиришини ўқишингиз мумкин.

 

– Ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКТ чекларида рақамли маркировкалаш 2024 йил 1 ноябрдан ва тегишли тарзда 2025 йил 1 мартдан бошлаб мажбурий бўлса, “Асл белгиси” ва Soliq мобиль иловалари орқали қадоқдаги Data Matrixни сканерлашда ким товарга эгалик қилувчи сифатида акс эттирилади?

– Дастлабки вақтда товарни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи товарга эгалик қилувчи сифатида акс эттирилади. Ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш мажбурий бўладиган режимнинг амал қилиши бошлангунга қадар шундай бўлади. Қолган ҳолларда товар тўғрисидаги ахборот ҳақиқатга мувофиқ келиши керак.

Маркировкалаш тўғрисидаги ахборотни ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш бошлангандан кейин, товар кимнинг мулки бўлса, дастурда мазкур шахс товарга эгалик қилувчи бўлади. Агар сиз ўзингиз   сотиб олган товарнинг рақамли маркировкалаш кодини унга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилгандан кейин сканер қилсангиз, бунда ўз корхонангиз номини кўришингиз керак. Акс ҳолда хатони расмийлаштирилган ҳужжатлардан излашга тўғри келади. Агар товар чакана сотилган бўлса, товар реализация қилинганлиги ва айланмадан чиқарилганлиги тўғрисида белги чиқади.

Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга ҳужжатларни расмийлаштиришга ниҳоятда эътибор билан ёндашиш керак, сабаби, агар товар сиздан кетса, хатони тузатиш жуда мураккаб бўлади. Шу боис, товарни сотишдан олдин, айтиб ўтилган иловалар ёрдамида ҳаммаси меъёрдалиги ва сотиш пайтида товар ҳақиқатан тизимда сотувчига тегишли сифатида акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия қиламиз.

 

Эътибор беринг

Яна кўпроқ маълумотлар билан вебинарда танишишингиз мумкин!

«Салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этиш. Бу улгуржи ва чакана савдо корхоналари ишида нимани ўзгартиради».

Вебинар ўтказилиш вақти: 2024 йил 14 март соат 11.00 да.

Вебинарга ёзилиш

 

Амалиётда жуда кам ҳолларда ҳисобварақ-фактурани товарни сотиш пайтида расмийлаштириш имкони бўлади, баъзан ушбу вазифани ҳал қилиш бир неча ҳафтага чўзилиб кетади. Бу товарларни кузатиб бориш тизимига қандай таъсир қилади?

– Товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларида белгиланишича:

1) сотувчи харидорга товарни юклаб жўнатиш (бериб юбориш) кунидан бошлаб 3 иш куни мобайнида ЭҲФ тақдим этиши керак , бу товарни учинчи шахсга берадиган кунидан кечикмаслиги зарур;

2) харидор уни товар қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни муддатда, бироқ ушбу товарни учинчи шахсларга бериб юбориш кунидан кечиктирмасдан уни қабул қилиши (тасдиқлаши) керак .

2024 йил 1 ноябрга қадар (рақамли маркировкалашни ЭҲФда акс эттириш мажбурий бўлгунга қадар) ушбу қоиданинг бузилиши муҳим эмас. Сизда ва сизнинг контрагентларингизда ушбу нормага мувофиқ ишни ташкил этиш учун ҳали вақт бор. 

2024 йил 1 ноябрдан кейин ниҳоятда эътиборли бўлиш ва товарни учинчи шахсларга фақатгина барча ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ва “Асл белгиси” ва Soliq мобиль иловалари ёрдамида товар сизнинг ҳисобингизда турганлигига ишонч ҳосил қилганингиздан кейин сотиш лозим бўлади.

 

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган салқин ичимликларни қайтариш ва ҳисобдан чиқариш қандай расмийлаштирилади?

– Қайтариш ҳозир бу қандай содир бўлаётган бўлса, шунга ўхшаш тарзда амалга оширилади. Бироқ рақамли маркировкалаш тўғрисидаги ахборотни ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўлганидан кейин ЭҲФ ва қайтариш чекида қайтарилаётган товарнинг маркировкалаш кодларини кўрсатиш лозим бўлади.

Айланмага киритилганидан кейин товар айланмадан чиқариш тўғрисида хабардор қилиш йўли билан ҳисобдан чиқарилади, буни сотувчи aslbelgisi.uzдаги шахсий кабинетда расмийлаштиради. Хабарномада ҳисобдан чиқариш расмийлаштирилган бухгалтерия ҳужжатининг рақами ва санасини кўрсатиш керак. Сабаблар турлича бўлиши мумкин – яроқсиз маҳсулот, яроқлилик муддатининг ўтганлиги, намойиш қилинадиган намуналар ва ҳоказо. Эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, буни рақамли маркировкалаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш мажбурий бўлгандан кейин амалга ошириш лозим бўлади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text191669_raqamli_markirovkalash_salqin_ichimliklar_savdosida_nimani_uzgartiradi_2-qism