Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
“Корхона 2020 йилда “ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун” лицензия олди ва 2023 йил якунига қадар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича тайёргарлик ишлари билан шуғулланди.
2023 йилда қимматли металлар аффинажи учун лицензия олгандан кейин маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш муносабати билан корхонада махсус рента солиғи бўйича мажбурият юзага келадими?”
Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.
– Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи 2022 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган СК XVIII бўлим 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун 1-м. 62-б.. Солиқ металларни ва углеводород хом ашёсини қазиб олиш 2022 йил 1 январдан кейин бошланадиган лицензия олинган ер участкаларига нисбатан қўлланилади 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун 4-м..
Махсус рента солиғи қуйидаги юридик шахслар томонидан тўланади СК 454-1-м.:
- қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи;
- уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи юридик шахслар. Техноген минерал ҳосилалар – бу кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилари 23.09.1994 йилдаги ЎРҚ-2018-XII-сон Қонун 2-м..
Қимматбаҳо металлар жумласига олтин, кумуш, палладий, платина ва платина гуруҳи, осмий ва бошқа қимматбаҳо металлар киради СК 451-м. 1-қ..
Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар рента солиғи тўловчилари ҳисобланмайди СК 69-боб.
Солиқ солиш объекти – қазиб олинган (ажратиб олинган) металлни ёки углеводород хом ашёсини реализация қилишдан олинган рента даромади СК 454-2-м..
Бинобарин, агар сизнинг корхонангиз қимматбаҳо металларни қазиб олишни (ажратиб олишни) 2022 йил 1 январдан кейин маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида бошламаган бўлса, қимматбаҳо металларни реализация қилиш бошлангандан эътиборан сиз ушбу солиқ тўловчисига айланасиз.