Тадбиркорлар ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар топширишмайди

preview

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда солиқ органларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббусларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобот топширмайди. Бу ишлар билан маҳаллага бириктирилган солиқ органлари ходимлари шуғулланади.

2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларида кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари учун электрон ҳисобот тизими жорий этилиши керак.

Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилишга алоҳида солиқ хизмати ходими масъул бўлади.

Хусусан, йиллик айланмаси:

  • 1 млрд сўмгача бўлган микро бизнес вакиллари билан маҳалладаги солиқ хизмати ходимлари;
  • 10 млрд сўмгача бўлган кичик бизнес билан туман солиқ инспекциялари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • 100 млрд сўмгача бўлган ўрта бизнес билан – вилоят солиқ бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • 100 млрд сўмдан юқори бўлган йирик бизнес билан – Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари шахсан ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб боради.

 

Манба.

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини тезкор тарзда ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text192230_tadbirkorlar_er_soligi_va_mol-mulk_soligi_buyicha_hisobotlar_topshirishmaydi