Полезное для бухгалтера в ноябре:
Корхонани тугатиш соддалаштирилди
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда.
348-сон ВМҚ билан Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Энди тугатувчи Давлат хизматлари марказига қуйидагиларни тақдим этиши керак эмас:
- тижорат ташкилотининг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
- тижорат ташкилотининг муҳр ва штамплари (мавжуд бўлган тақдирда);
- барча лицензиялар ва рухсатномаларнинг асли (мавжуд бўлган тақдирда).
Давлат хизматлари маркази ахборот олиниб, идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизими ёрдамида у текширилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
- Эслатма: ихтиёрий равишда тугатиш тартиби;
- Қандай қилиб компанияни муаммосиз тугатиш мумкин (тавсия уч қисмдан иборат).