Сизда камерал текширув: солиқчиларни кутиш керакми

preview

Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади (04.09.2023 й. ПҚ-292-сон қарор).

Жорий қилинган янгиликка Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириш бердилар.

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорида назарда тутилган меъёрдан келиб чиқиб, Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомда айтилишича, камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно. Аввал бу истисно барча камерал солиқ текширувларига доир қўлланилган бўлса, ҳозирда у фақатгина ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) солиқ тўловчининг ҳузурига бориб ўтказиладиган текширувларгагина тааллуқлидир. Қолган ҳолатларда камерал солиқ текшируви фақатгина солиқ органи жойлашган жой бўйичагина амалга оширилади.

Ҳудудларни ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади.

ҚҚС қопланганда (қайтарилганида) ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш солиқ тўловчида ўрнатилган иш режимига мувофиқ, 1 иш куни давомида амалга оширилади.  Кўздан кечиришдан мақсад – солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ва маълумотларнинг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолиятига доир солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш.

Солиқ органида солиқ тўловчидан қуйидагиларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи қолади:

  • солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
  • тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
  • солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни.

Солиқчиларнинг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришларни солиқ тўловчи уларни олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этиши керак.

Сўровнома бўйича ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади. Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олишга ҳақли .

 

Манба

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text193080_sizda_kameral_tekshiruv_soliqchilarni_kutish_kerakmi