2022 йил учун чекларни тузатиш имконияти тақдим этилди

preview

13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди.

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Чекларга тузатиш киритиш ҳақида батафсил маълумотларни сиз «НКТ чекидаги хатолик қандай тузатилади» тавсиямиздан топишингиз мумкин 

 

Тузатиш киритишдан олдин нималар текшириб чиқилиши шарт

Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар учун тушум қуйидаги иккита шартга риоя қилинганда, солиқ ҳисоботларида акс эттирилади:

  • воситачилик шартномаси my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилганда;
  • воситачи чекда комитентнинг СТИР (ЖШШИР ёки ID)ни кўрсатганда.

Бу воситачилар норезидентлар ёки жисмоний шахслар бўлган ҳолатлар учун тааллуқли эмас. Ушбу ҳолатларда чеклар бўйича суммалар ҳеч бир солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Комитент – юридик шахс-резидент ёки якка тартибдаги тадбиркор – чекларга мустақил равишда тузатиш кирита олиши учун ушбу шартларга риоя этилиши зарур (у ўз СТИРидаги хатоликдан ташқари, чекдаги хатоларни тузатиши мумкин).

 Воситачилик, ёрдамчи воситачилик шартномалари учун онлайн-кассаларни созлаш ҳақида батафсил «Комитент ва воситачилар онлайн-НКТни қандай қўллайдилар» деб номланган янгиланган тавсияда ўқинг.

 

МХИКда хатолик бўлса, чекка ким тузатиш киритади

Воситачилик шартномалари бўйича реализация қилинган товарлар чекларидаги МХИКга комитент ҳам, воситачи ҳам бир-бирларини безовта қилмасдан тузатиш киритишлари мумкин. Маркетплейс ва электрон тўлов тизимларида бундай чеклар талайгина.

 

Комитентнинг СТИРида хатолик бўлса, ким чекка тузатиш киритади

Агар чекда комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, бу хатони фақат онлайн-НКМ чекини берган воситачи тузатиши мумкин. Комитентнинг СТИРи – муҳим реквизит бўлиб, у бўйича солиқчиларнинг ахборот тизимларида тадбиркорлик субъекти – воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарнинг эгаси аниқланади.

Бинобарин, агар СТИРдаги хатоликни комитент билиб қолган бўлса, уни тузатиш учун воситачига ушбу хатони тузатишни сўраб мурожаат қилиши лозим. Мазкур хато тузатилгунига қадар бундай чеклар бўйича суммалар воситачининг солиқ ҳисоботларида унинг тушуми сифатида ҳисобга олинади ва у ана шу суммалардан солиқ тўлаши керак бўлади.

 

Манба

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text193159_2022_yil_uchun_cheklarni_tuzatish_imkoniyati_taqdim_etildi