Полезное для бухгалтера в декабре:
АКТ учун МХИК кодлари ўзгармоқда
1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади.
МХИКдаги ўзгаришларнинг сабаби ва янгиланган рўйхат билан ишлашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари сўзлаб беришди.
Янги МХИК кодлари билан қаерда танишиш мумкин
АКТ хизматлари учун янги МХИК кодлари билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин
Янгиланган рўйхат бўйича савол ва таклифларингиз бўлса, «Yangi texnologiyalar» илмий-ахборот марказига (71) 202-32-32 телефони орқали мурожаат қилинг.
Янгиланган МХИК кодларидан фойдаланишга қандай тайёргарлик кўриш керак
2023 йил 1 октябргача МХИК кодларини мувофиқлаштиринг:
- tasnif.soliq.uz сайтида "Танланган МХИК" рўйхатида;
- онлайн-НКМ хотирасига юкланган товарлар турлари бўйича рўйхатда.
Октябрь ойининг биринчи кунларида сиз томондан расмийлаштириладиган онлайн-НКМ ҳисобварақ-фактуралари ва чекларда янгиланган МХИК кодлари қўйилганлигини назорат қилинг.
Buxgalter.PROнинг қуйидаги тавсиялари сизга ёрдам беради:
– МХИК, ўлчов бирликлари, имтиёзлар: tasnif.soliq.uz функционали билан қандай ишлаш керак;
– Солиқ қонунчилигини бузмаслик учун онлайн-НКМ квитанциясида нималар бўлиши керак.
Нима учун янгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди
Ўзгаришлар 04.09.2023 йилдаги 447-сонли ВМ томонидан АКТ соҳасидаги хизматларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланган қарори чиқиши билан боғлиқ. Ушбу соҳада терминологияни бирлаштириш учун ҳам МХИК янгиланди. Инвентаризация натижасида соҳа учун кодларнинг тузилиши ва таркиби ўзгартирилди.
Олег Гаевой тайёрлади