Жисмоний шахс учун солиқ солинадиган даромадни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

preview

«Ходим август ойида ишдан бўшади. У билан иш ҳақи бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Компания ижтимоий пакет сифатида спортзал билан шартнома имзолади. Сентябрь ойининг бошида август ойи учун хизматлар етказиб берувчидан (спортзал) ҳисобварақ-фактура келиб тушди, унда ишдан бўшаган шахс спортзал хизматларидан фойдаланганлиги кўрсатилган. Собиқ ходимда моддий наф тарзида даромад юзага келди.  Бухгалтерия бўлими ЖШДС ҳисоблади, аммо ушбу ходимдан ҳисобланган ЖШДС суммасини ушлаб қолишнинг имкони йўқ.

Ишдан бўшаган ходимнинг ушбу даромадларини компания харажатларига киритиш мумкинми ва бу ҳолатда тўланиши керак бўлган ЖШДСнинг якуний суммасини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Агар юридик шахс жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб хизматлар учун ҳақ тўласа (мисол учун, спортзалдаги машғулотлар), жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади . Юридик шахсда эса солиқ агенти сифатида солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти юзага келади .

Агар жисмоний шахсдан ЖШДС ушлаб қолишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда  солиқ агенти бўлган юридик шахс ЖШДСни шахсий маблағлари ҳисобидан мустақил тарзда тўлаши шарт.

Юридик шахс жисмоний шахс учун солиқ тўлаганда, унда ҳам моддий наф тарзидаги даромад юзага келади .  

Сизнинг ҳолатингизда жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги икки турдаги даромад юзага келади:

  • «юридик шахс томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш»

ва

  •  «солиқ агенти томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, солиқ тўловчидан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар» .

Моддий наф тарзидаги қайси даромадлар жами даромадга киритилади тавсиясида, «Ташкилот унинг учун ЖШДС тўлаганида жисмоний шахснинг даромадини аниқлаш» мисолида бундай вазиятда даромадларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби келтирилган.

 

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text193462_jismoniy_shahs_uchun_soliq_solinadigan_daromadni_qanday_hisob-kitob_qilish_kerak