Полезное для бухгалтера в декабре:
Норезидентдан фоизсиз қарз олишда солиқлар ушлаб қолинадими
“Таъсисчи (Гонконгда рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон компаниясига фоизсиз қарз бермоқчи. Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган фоизсиз қарзлар бўйича бепул асосда олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келмайди . Бинобарин, бизга қарзни Ўзбекистон компанияси берган тақдирда бўлгани каби, биз қайта молиялаштириш ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда фоизлар учун фойдани оширмаслигимиз керакми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Фуқаролик кодекси нормаларидан келиб чиқадики, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, шунча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади .
Юридик шахс бўлган норезидент юридик шахс бўлган қарз олувчига фоизсиз қарз берганда солиқ оқибатлари юзага келмайди . Норезидентда даромад мавжуд эмас. Демак, солиқ агентининг фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбуриятлари юзага келмайди.
Фоизсиз қарз жисмоний шахс бўлган норезидент томонидан берилганда ҳам қарз олувчи учун ҳеч қандай солиқ оқибатлари бўлмайди , шу жумладан ЖШДСни ушлаб қолиш бўйича “агентлик” мажбуриятлари юзага келмайди, сабаби норезидент даромад олмайди.