Корхона тугатилаётганда таъсисчилар билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

preview

“Таъсисчилар корхонани (МЧЖ) тугатишмоқчи. У зарар кўриб ишламоқда, бироқ балансда бино мавжуд бўлиб, уни устав фондида 98% улуши бўлган таъсисчига бериш мумкин.

Зарар билан қандай йўл тутиш ва 2% улушга эга таъсисчи билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар корхонангизда қопланмаган зарар мавжуд бўлса, таъсисчилар илгари улар томонидан устав фондига киритилган ҳиссага қараганда унинг суммасидан камроқ ҳисса олишади. Зарар суммаси ҳар бир таъсисчига унинг тугатилаётган корхона устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда қайтариладиган ҳисса суммасини камайтиради.

Таъсисчилар бинони таъсисчилардан бирига илгари киритилган ҳиссани қайтариш ҳисобига бериш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бунда иккинчи таъсисчи ўз улушини бошқа мол-мулк билан, масалан, пул маблағлари билан олиши керак.

Шуни ҳисобга олишингиз лозимки, таъсисчига бинони беришда асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа аниқланади. У солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шу боис сиз таъсисчилар билан солиқларни тўлаш учун ҳисобрақамида пул маблағлари қоладиган тарзда ҳисоб-китобни амалга оширишингиз лозим.

 

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /ru/publish/doc/text193719_korhona_tugatilaetganda_tasischilar_bilan_qanday_hisob-kitob_qilish_kerak