Полезное для бухгалтера в декабре:
2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди.
Buxgalter.uz 2024 йилда тадбиркорлик субъектларига солиқ солишда кўзда тутилаётган ўзгартиришлар шарҳини тайёрлади.
Асосий солиқлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги солиқлар ставкаларини 2024 йил учун сақлаб қолишни таклиф қилмоқда:
- фойда солиғи (15%, айрим тоифалар учун – 20%);
- ҚҚС – 12%;
- ЖШДС (12%);
- ижтимоий солиқ: бюджет ташкилотлари – 25%, қолганлар – 12%;
- айланмадан олинадиган солиқ – 4%.
2024 йил 1 февралдан бошлаб қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Улар 10%га ўсиши кўзда тутилмоқда.
2024 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқнинг ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Айланмаси 500 млн сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун солиқ миқдорини йилига ҳозирги 20 млн сўмдан 25 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда. Айланмаси 500 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун эса – ҳозирги 30 млн сўмдан 34 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.
ҚҚС, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ бўйича бир қатор имтиёзларнинг бекор қилиниши назарда тутилган.
Хусусан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагиларга 12% ставка бўйича ҚҚС солиш таклиф қилинмоқда:
– дори воситалари, шунингдек ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария буюмларини импорт қилиш ва реализация қилиш бўйича айланма ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё, шунингдек тиббий ва ветеринария хизматлари;
– аҳолига сув таъминоти, шунингдек канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматлар.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган чет эл жисмоний шахсларига ҚҚС солиш режалаштирилмоқда.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб электрон тижорат иштирокчилари учун:
– фойда солиғи (7,5%);
– айланмадан олинадиган солиқ (2%) бўйича имтиёзли солиқ ставкаларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда, уларга 4% ставка бўйича солиқ солиш таклиф қилинмоқда.
Акциз солиғи
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифига кўра 2024 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Унинг миқдори 1 литр учун 500 сўм.
2024 йилнинг апрель ойидан бошлаб автомобиль ёқилғисининг айрим турлари учун акциз солиғини индексация қилиш таклиф қилинмоқда. Натижада 1 литр Аи-80 бензини, эҳтимол, 1%га, метан – 3%га қимматлашади. Ёқилғининг бошқа турлари учун ставканинг оширилиши режалаштирилмаяпти.
Ўзгартиришлар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғига ҳам дахл қилади. Умуман, уларни 12%га оширишмоқчи.
Июль ойидан бошлаб ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотлар учун акциз солиғи ставкаларини 5%га ошириш, бир вақтнинг ўзида импорт қилинадиган алкоголь ичимликлари учун ставкани пасайтириш кўзда тутилмоқда. Пасайтириш ҳам 5% даражасида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
2024 йилда энг биринчи бўлиб спирт учун акцизни ошириш таклиф қилинмоқда. Айнан: 1 январдан 1 литр учун 7400 сўмдан 14900 сўмгача.
Янги йиғимлар
Иккита янги йиғимни жорий этиш ташаббуси билан чиқилди:
- енгил ҳамда юк машиналари эгалари учун – автомобиль шиналарининг бир донаси вазнидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 0,3%и (кг учун 990 сўм) миқдорида утилизация йиғимини;
- 10 тоннадан оғир юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун – йиллик БҲМнинг 5 баравари (1,65 млн сўм) миқдорида йўл йиғимини.
Ставкаларнинг оширилиши
Эҳтимол, 2024 йилда сув қиймати оширилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкасини сув ўлчагичларсиз куб метр учун 80 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Сув ўлчагичлар мавжуд бўлган тақдирда ставкага 0,7 камайтириш коэффициентини қўллашга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Қуйидагилар учун сув солиғи ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда:
- саноат корхоналари, электр станциялари, коммунал корхоналари, шунингдек автомобилларни ювиш, алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган сув учун –12%га,
- бошқа корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун –30%га.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кв. метрнинг минимал қийматини оширмоқчи
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда бинолар учун солиқ базаси қуйидагилардан паст бўлмаслиги кўзда тутилмоқда:
- Тошкент шаҳрида – 1 кв. метр учун 3 млн сўм (ҳозир – 2,5 млн сўм);
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 2 млн сўм (ҳозир – 1,5 млн сўм);
- бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – 1,2 млн сўм (ҳозир – 1 млн сўм).
Ҳужжатларни қуйидаги ҳаволалар бўйича юклаб олиш мумкин: