Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишни ҳужжатлар тўпламисиз уддалаш мумкинми
“ТХКМга солиқ органларида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилдик. Бир соат мобайнида барча зарур тартиб-таомиллар якунланади, деб ўйладик. Ундай бўлмади! Дўконимизнинг жойлашиш координаталарини аниқлаш учун бизни бино ижара шартномаси ва кадастр ҳужжатларини олиб келишга, шунингдек дўконимиз жойлашган маҳалланинг номини аниқлаштириб келишга жўнатишди”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “GAROV TARAQQIYOT NKM” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирди. Шунингдек, у солиқ органларида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишни қандай такомиллаштириш мумкинлиги юзасидан фикри билан ўртоқлашди.
– Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектлари аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишдан олдин белгиланган шаклга мувофиқ электрон ёки ёзма ариза билан Давлат реестрига киритилган ТХКМ ёки унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- турғун шохобчанинг (кўчма савдо объектининг) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар: бино, иншоотнинг ёки унинг бир қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари;
- ТХКМ билан тузилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлашга доир шартнома нусхаси;
- турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси.
Ушбу қоидалар Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 16-бандида белгиланган.
ТХКМ ходими солиқ органларининг дастурида ушбу ҳужжатлар асосида нафақат махсус шаклни тўлдиради, балки унга уларнинг нусхаларини бириктиради. Шундан сўнг шакл ҳужжатлар билан солиқ органларига кўриб чиқиш учун юборилади.
Шуни таассуф билан эътироф этаманки, қоғоз шаклидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш кераклигидан норози бўлганлар кўп. Кўпинча тадбиркорлар эътирозларини шундай баён этишади: нима учун ТХКМ ходими зарур ахборотни солиқ органларининг маълумотлар базасидан (кадастр ҳужжатлари ва ijara.soliq.uz) ололмайди, ахир унда кўчмас мулк объекти, унинг мулкдорлари ва ижарачилари ҳақида барча ахборот бор.
Жавоб берамиз: ТХКМ солиқ органларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Аммо мен ахборот технологиялари онлайн-НКМни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун дастурий таъминотнинг ушбу ҳужжатларни сўраб олиш заруратини истисно қиладиган тарзда ишлаб чиқилиши тарафдориман.
Содда вариантлардан бири сифатида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш дастурини кадастрга доир ахборот ва кўчмас мулк ижара шартномалари бўйича маълумотлар сақланадиган солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таклиф қиламан. Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш дастури интерфейсини тадбиркорнинг СТИРи ёки ЖШШИРи киритилганда чиқиб келадиган тавсияда унинг тасарруфида бўлган барча кўчмас мулк объектлари бироз ёритилиб кўрсатиладиган тарзда созлаш мумкин. Ахборотни киритиш учун масъул ходим фақат рўйхатдан ўтказилаётган онлайн-НКМ ёки виртуал касса ишлайдиган объектни танлаши ва кўрсатиши керак бўлади.
Бундай ёндашув:
- солиқ органлари нуқтаи назаридан – тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги устидан анча қатъий назоратни таъминлаш;
- тадбиркорлар нуқтаи назаридан – талаб қилинадиган ҳужжатларни йиғиш билан боғлиқ сарсонгарчиликдан озод қилиш имконини беради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- Cизнинг номингизга рўйхатдан ўтказилган кассаларни қандай текшириш мумкин ва ТХКМни қандай алмаштирса бўлади;
- Онлайн-НКТ чекида товарнинг келиб чиқишини акс эттириш мажбурийми.
Buxgalter Proда ўқинг: