Полезное для бухгалтера в декабре:
11 декабрь
• 2023 йил декабрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 460-м. 5-қ.) (шанба 9 декабрдан кўчирилади) (СК 86-м. 6-қ.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292-293-м.);
• 2023 йил ноябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.);
• 2023 йил декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 6-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил декабрь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ.) (якшанба 10 декабрдан кўчирилади) (СК 86-м. 6-қ.).