Полезное для бухгалтера в ноябре:
Тадбиркорлар ва солиқчиларнинг СКнинг 227-1-моддаси бўйича учрашуви ўтказилади
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қилди. Учрашувда тадбиркорларнинг товарларни маркировкалаш ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинади.
Санаси: 2023 йил 21 декабрь (пайшанба)
Вақти: 15:00
Учрашув жойи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази. Локация: Муқимий кўчаси, 166-уй.
Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирлари натижалари бўйича ҳудудий солиқ органлари қарорлари юзасидан эътирозлари бўлса, «Солиқ текшируви устидан шикоят» telegram-боти орқали шикоят беришни таклиф қилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Солиқ кодексининг 227-1-моддаси санкцияларини юмшатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тақдим этди.
- Нима учун умумий овқатланиш ва савдо тармоғида автоматлаштириш дастурлари низоларга сабаб бўлмоқда;
- Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги дастурларнинг солиқ органлари тизимлари билан интеграциялашуви;
- Касса созламаси рақамли маркировкалаш қоидалари бузилишига сабаб бўладими;
- Рақамли маркировка қилинган товарларни муддатли тўлов асосида қандай сотиш керак.