Касса созламаси рақамли маркировкалаш қоидалари бузилишига сабаб бўладими

preview

“Asl Belgisi” МАТ ТГ-каналида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар бўйича чекларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш лозимлиги ҳақида ўқидик. Ахборот тўғри ва нотўғри вариантли чекларнинг скринлари билан бирга берилган. Бизнинг касса аппаратимиз “1” белгисини қўяди. Биз қандай йўл тутишимиз керак, ахир рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарималар охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида белгиланган?”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори  Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:

 

– Билишимча, ушбу хабарга кейинчалик тузатиш киритишган, гарчи унчалик аниқ бўлмаса-да, ҳозир у бошқа таҳрирда эълон қилинган. Аммо унга берилган тасвирларни тузатишган ва улардан сизнинг касса аппаратингиз соз ишлаётганлиги аниқ кўринади.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига мувофиқ маркировка қилинадиган товарлар учун маркировка белгиси чекларнинг мажбурий реквизити ҳисобланади. Бу сизнинг ҳолатингиздаги каби “1” белгиси бўлиши мумкин. Айрим касса аппаратлари “М” ҳарфини қўяди, бошқалари – рақамли маркировкалаш кодини тўлиқ чоп этади. Бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкин, ҳаммаси муайян касса аппарати ёки виртуал кассанинг созламаси ва техник хусусиятларига боғлиқдир. Буларнинг барчаси – йўл қўйиладиган вариантлар, сабаби ҳеч қаерда маркировка қилинган товарни қандай белги билан белгилаш кераклиги регламентланмаган.

Хатолар ва тушунмовчиликлар шубҳасиз 12.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚ чиққунга қадар ушбу норма бошқача баён этилганлиги туфайли юзага келган. У пайтда ҳақиқатан чекларда товарни рақамли маркировкалашнинг тўлиқ кодини кўрсатиш керак бўлган. Лекин рақамлар, ҳарфлар ва бошқа белгилар тўпламидан иборат бўлган мазкур улкан ёзув деярли фойдасиз бўлган, сабаби рақамли маркировкалаш тизимининг махсус қурилмаларисиз у ҳеч кимга товар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозимлиги ҳақидаги оддий белгидан зиёд ахборот бермайди. Мана шунинг учун ундан воз кечишга қарор қилишди.

Айрим НКТ ишлаб чиқарувчилар дастурни қайта ишлашни исташмади ва чекларда рақамли маркировкалашнинг бутун кодини акс эттиришни қолдиришди. Такрорлайман, бу – хато эмас, чунки ушбу белги қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида талаблар мавжуд эмас.

Эътибор беринг

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни реализация қилишда сотувчи қадоқнинг Data Matrixсини сканерлаши шарт.

Шунингдек, бундай товарларни реализация қилишни бошлашдан олдин, тадбиркорлар  “Асл белгиси” тизимида рўйхатдан ўтишлари керак.

Ушбу иккита талабнинг бажарилмаганлиги учун рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун СКнинг 227-1-моддаси бўйича –охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима олиш мумкин.

Сиз қуйидаги вебинарларда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан қандай тўғри ишлаш ҳақида кўпроқ фойдали ахборот оласиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text189736_kassa_sozlamasi_raqamli_markirovkalash_qoidalari_buzilishiga_sabab_buladimi