Ижаранинг энг кам ставкалари: 2025 йилда қўллаш тартиби

preview

Диққат

Материалга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

 

«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун (24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон) билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг минимал ставкалари тасдиқланди.

Buxgalter.uz илтимосига кўра уларни қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди:

Эътибор беринг

Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2025 йилда мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг минимал ставкалари 

Ижарага бериладиган мулк тури 

Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич 

Ижара тўловининг бир ойлик минимал ставкалари миқдори, сўмда. 

Ташкент

ш.

Нукус ш., вилоят марказлари шаҳарлари 

бошқа аҳоли пунктлари 

1

Бинолар:


Турар жой

умумий майдоннинг 1 кв. метри учун

28 000

13 500

5 500

нотурар жой

45 000

26 500

11 000

2

Автомобиль транспорти:: 


енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

858 000

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 705 000

Ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига ҳам татбиқ этилади (яқин қариндошлар ўртасида тузилган шартномалар бундан мустасно).

 

Ўзбекистонда ижара тўловининг минимал ставкаларини қандай қўллаш керак  

Солиқларнинг пасайтирилишига йўл қўймаслик учун ҳукумат солиққа тортиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича ижара тўловининг минимал ставкаларини белгилайди (24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон 8-илова). Ижарага берувчи шартномада ижарачи билан келишилган ҳар қандай ижара тўлови суммасини белгилашга ҳақли. Бунда, агар шартнома бўйича ижара суммаси минимал ставкалар бўйича ҳисобланган суммадан кам бўлса, солиққа тортиш мақсадида солиқ базаси (ЖШДС, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ) белгиланган минимал ижара ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бундан ташқари, ижара тўловининг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчиларнинг мулкни ижарага беришдан олинган даромадларини солиққа тортиш тартиби, бепул фойдаланиш шартномаларига (ссуда шартномалари) ҳам татбиқ этилади (яқин қариндошлар ўртасида тузилган шартномалардан ташқари) (24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон 8-иловага изоҳ).

 

Ўтган йилга нисбатан ставкалар индексация қилинди:

  • турар жой биноларига – 10–12,5%;
  • нотурар жой биноларига – 10–12,8%;
  • автотранспортга – 10%.

 

Мисол

Шартнома бўйича ижара тўлови минимал ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланганидан кам

Жисмоний шахс ўзининг енгил автомобилини ижарага берди. Шартнома бўйича ижара тўлови ойига 700 000 сўмни ташкил этади.

2025 йил учун автомобиль бўйича белгиланган минимал ижара тўлови суммаси – 858 000 сўм.

Шартнома бўйича ижара суммаси минимал ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлгани учун, ЖШДС минимал ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ижарага берувчи бюджетга тўлаши керак бўлган бир ойлик солиқ суммаси 102 960 сўмни ташкил этади (858 000 х 12%).

 

Мисол

Шартнома бўйича ижара тўлови минимал ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланганидан кўп

Жисмоний шахс ўзининг енгил автомобилини ижарага берди.

Шартнома бўйича ижара тўлови ойига 1 000 000 сўмни ташкил этади. 2025 йил учун автомобиль бўйича белгиланган минимал ижара тўлови суммаси – 858 000 сўм.

Шартнома бўйича ижара суммаси минимал ставкалар бўйича ҳисобланганидан кўп бўлгани учун, ЖШДС шартномада белгиланган ижара тўловидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ижарага берувчи бюджетга тўлаши керак бўлган бир ойлик солиқ суммаси 120 000 сўмни ташкил этади (1 000 000 х 12%).

 

Мисол

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган ссуда шартномаси бўйича солиққа тортиш

Ссуда берувчи жисмоний шахс Тошкентда жойлашган, ўзига тегишли ҳар бири 100 кв.м майдонга эга 2 та нотурар жой биносини текин фойдаланишга бериш учун 2 та ссуда шартномаси тузди: 1-шартнома – акаси билан, 2-шартнома – дўсти билан.

Бу ҳолатда ссуда олувчиларнинг ҳар бирида жисмоний шахсдан текин олинган мулкий ҳуқуқ шаклидаги бошқа даромад юзага келади .

Бунда ссуда берувчининг акаси бўлган ссуда олувчининг даромадидан ЖШДС ундирилмайди .

Ссуда берувчининг дўсти бўлган ссуда олувчининг солиққа тортиш мақсадидаги даромади 4 500 000 сўмни (100 х 45 000) ташкил этади. Ундан ссуда олувчи бюджетга 540 000 сўм (4 500 000 х 12%) солиқ тўлаши керак.

 

 

Мисол

ҚҚС тўловчи корхонанинг мулкни ижарага беришдан олган даромадларини солиққа тортиш

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Тошкентда 100 кв.м майдонли нотурар жой бўлмасини бошқа корхонага ижарага беради.

Шартнома бўйича ижара тўлови – 3 500 000 сўм. Тасдиқланган минимал ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови – 5 040 000 сўм (100 х 45 000 х 1,12).

Ижарачига ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 3 500 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Бироқ фойда солиғини ҳисоблашда ижарага берувчи минимал ставкалар бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган 4 500 000 сўм даромадни жами даромадга киритади.

Солиққа тортиш мақсадида даромадни аниқлашнинг шундай тартиби айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга ҳам татбиқ этилади.

 

Мисол

Бинони текин фойдаланишга бериш пайтида солиққа тортиш

Корхона ссуда шартномаси бўйича бошқа корхонага Тошкентда жойлашган 100 кв.м майдонли нотурар жой бўлмасини беради.

ҚҚС

Мулкни текин фойдаланишга бериш, бундай хизмат иқтисодий асосланган ҳоллар бундан мустасно, ҚҚСни ҳисоблаш мақсадида реализация қилиш айланма деб эътироф этилади . Солиқ базаси бу ҳолда хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади . Бозор қиймати сифатида белгиланган минимал ставкалар бўйича ҳисобланган ижара қиймати қабул қилинади. Корхона – ссуда берувчи ссуда олувчига ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 5 040 000 сўм (100 х 45 000 х 1,12) суммага «Тўловсиз» турдаги ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Фойда солиғи

Фойда солиғини ҳисоблашда текин кўрсатилган хизматлар қиймати, шу жумладан улар бўйича ҚҚС – чегирилмайдиган харажатлар .

Айланмадан олинадиган солиқ

Хизматларни текин кўрсатишда солиққа тортиш мақсадида реализациядан олинган даромад бу хизматларнинг таннархи сифатида аниқланади .

Ссуда олувчи учун текин олинган хизматлар шаклидаги даромад жами даромадга киритилади  . Даромад суммаси ссуда берувчи ҳисоблаган ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда (5 040 000 сўм) аниқланади. ҚҚС тўловчиларда «кирувчи» солиқ ҳисобга олинмайди .

 

2024 йилдаги ижара минимал ставкалари ҳақида ҳам эслатиб ўтамиз 

2024 йилда биринчи марта нафақат жисмоний, балки юридик шахслар учун ҳам ижаранинг минимал ставкалари қонун билан белгиланди. Бу ставкалар "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-886-сон Қонун (8-илова)да мустаҳкамланган.

Бундан ташқари, минимал ставкаларни ҳисобга олган ҳолда ижарадан олинган даромадларни солиққа тортиш тартиби яқин қариндошлар ўртасида тузилган шартномалардан ташқари кўчмас мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаларига ҳам татбиқ этилди.

 

2024 йилда мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг минимал ставкалари 

Ижарага бериладиган мулк тури 

Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич 

Ижара тўловининг бир ойлик минимал ставкалари миқдори, сўмда 

 Ташкент ш. 

Нукус ш., вилоят марказлари шаҳарлари 

бошқа аҳоли пунктлари 

1

Бинолар:


турар жой

умумий майдоннинг 1 кв. метри учун

25 000

12 000

5 000

нотурар жой

40 000

23 500

10 000

2

Автомобиль транспорти:


енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

780 000

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 550 000

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text195485_ijaraning_eng_kam_stavkalari_uzbekistonda_qullash_tartibi