140 та илғор корхонани ташкил этиш қандай қўллаб-қувватланади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2023 йилдаги “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарори қабул қилинди.

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

“140 та илғор саноат корхонаси” дастурига киритиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалар сони тасдиқланди:

  • электротехника – 20;
  • тўқимачилик тармоғи – 20;
  • чарм-пойабзал тармоғи – 10;
  • машинасозлик – 10;
  • заргарлик тармоғи – 10;
  • қурилиш материаллари – 20;
  • мебелсозлик – 10;
  • полимер, кимё – 20;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари – 20.

«140 та илғор саноат корхонаси» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилиши назарда тутилган.

 

Лойиҳалар қандай танланади

Йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари:

  • лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
  • ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
  • ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналарининг янги авлодга мансуб бўлиши;
  • лойиҳа амалга ошириладиган туманнинг тоифасидан келиб чиқиб, лойиҳага афзаллик берилиши (тоифаси паст туманларга юқори афзаллик берилиши);
  • халқаро брендлар билан ҳамкорлик шартномасига асосан ишлаб чиқариш лойиҳаларига афзаллик берилиши.

Аризалар loyiha.miit.uz сайти орқали қабул қилинади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб «саноат ипотекаси» жорий этилади

«Саноат ипотекаси» доирасида:

  • тадбиркорлик субъектларига ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, «тайёр бизнес» шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
  • ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун банкларга 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда банкнинг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.

Манба

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text195487_140_ta_ilgor_korhonani_tashkil_etish_qanday_qullab-quvvatlanadi