Полезное для бухгалтера в декабре:
Лавозим маоши ошган бўлса, таътил тўловларини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак
«Меҳнат таътили 2 декабрдан бошланади. Агар 1 декабрдан бошлаб ходимнинг лавозим маоши ошган бўлса, декабрь ойи учун таътил тўловларини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак эди? Таътил тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун қайси лавозим маошидан фойдаланиш керак – 1 ноябрдагисиданми ёки 1 декабрдагисидан?»
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида buxgalter.uz Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВга мурожаат қилди:
– Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи (таътил тўловлари ҳам) таътилдан олдинги ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Шунингдек, таътилдан олдинги ўн икки календарь ой учун қўшимча иш ҳақи суммасининг ўн иккидан бир қисми қўшилади .
Шу билан бирга тарифларни қайта кўриб чиқиш чоғида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ўзгартирилган тарифни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим .
Тегишинча, 2023 йил декабрь ойи учун таътил тўловлари 2023 йил 1 декабрдан белгиланган оширилган иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Бунда, агар ҳисоб-китоб даврининг бир ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган бўлса ёки ундан вақт чиқариб ташланган бўлса, ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагича аниқланади :
Ўртача кунлик иш ҳақи = Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи: (25,3 х тўлиқ календарь ойлар сони + тўлиқ бўлмаган календарь ойлардаги иш кунлари сони).
Тўлиқ бўлмаган календарь ойидаги иш кунлари сони = 25,3: Иш кунларининг ҳақиқий сони х ушбу ойда ишлаб берилган иш кунлари сони.