Солиқ кодексининг 227-1-моддаси ўзгартиришлар киритилгунига қадар «музлатилди»

preview

Президентнинг 26.02.2024 йилдаги «Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги ПФ-39-сон Фармони қабул қилинди. СКнинг 227-1-моддасида назарда тутилган жарималар пасайтирилади, жарима солинганларга эса модданинг амалдаги таҳририга кўра тўланган жариманинг 98 фоизи қайтарилади.

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

СКнинг 227-1-моддаси қуйидаги талаблар ва тартиб бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутади:

  • фискал белгиларни акс эттириш бўйича;
  • автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш бўйича;
  • солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича;
  • товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима билан жазоланади.

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганидан сўнг жарима камайтирилади. Ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиганлар реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жаримага эга бўлишади.

Ҳуқуқбузарликни молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганларга – 20 фоиз миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, СК 227-1-моддасининг амалдаги таҳрири доирасида қўлланилган молиявий санкциялар бўйича:

  • қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади;
  • ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади;
  • жаримани тўлаганлар учун сумманинг 98 фоизи келгуси солиқ тўловлари ҳисобига инобатга олинади.

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилгунига қадар амалдаги СКнинг 227-1-моддасига мувофиқ молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.

 

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text197209_soliq_kodeksining_227-1-moddasi_uzgartirishlar_kiritilguniga_qadar_muzlatildi