Юридик шахсларни суғурта соҳасида қандай ўзгаришлар кутмоқда

preview

2025 йилда юридик шахслар учун мажбурий суғуртанинг янги тури – юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан суғурталаш жорий этилади. Суғурта соҳасидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар тўғрисида Президентнинг 01.03.2024 й. ПҚ-108-сон қарорида ўқинг.  

 

Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта  (қайта суғурта) шартномаларини Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва
  • суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
  • суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;

Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юрита бошлайди ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Иш берувчининг ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлаш мажбурияти Солиқ қўмитаси ва Tранспорт вазирлигига юклатилган.

Қарор билан суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капиталининг энг кам миқдори тасдиқланган.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар топширилган:

  • суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • 2025 йил 1 январга қадар қуйидагиларни босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи таклифларни киритиш:

– юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизими;
– такафул (исломий суғурта) тамойилларини ва маҳсулотларини;
– юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.

 

Манба

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text197462_yuridik_shahslarni_sugurta_sohasida_qanday_uzgarishlar_kutmoqda