Полезное для бухгалтера в декабре:
2024 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради
Электрон ТТЮ, ҚҚС бўйича айрим имтиёзларнинг бекор қилиниши, Барқарорлик рейтингидаги юқори баҳо туфайли субсидиялар ва имтиёзлар олиш – бу фақатгина бир неча кундан сўнг кучга кирадиган айрим янгиликлар.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришларнинг анъанавий шарҳини тақдим этамиз:
Йирик солиқ тўловчилар электрон ТТЮдан биринчилардан бўлиб фойдаланишни бошлашади
Йирик солиқ тўловчилар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими 1 апрелдан бошлаб , барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун – 1 июлдан бошлаб жорий қилинади.
❖
ТТЮни электрон шаклда қандай расмийлаштириш кераклиги ҳақида йўриқнома.
Айрим фаолият турлари учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди
1 апрелдан бошлаб қуйидагилардан ҚҚС тўлаш лозим:
- тиббий, ветеринария хизматлари, дори воситалари, шу жумладан ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилишдан;
- дори воситалари, шу жумладан ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни импорт қилишдан (имтиёзлар 28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон Қонун билан бекор қилинган).
❖
Имтиёзларнинг бекор қилиниши ва солиқ маслаҳатчисининг нимага тайёрланиш ва нималарни эътиборга олиш лозимлиги борасида маслаҳатлари ҳақида батафсил ўқинг.
Тадбиркорларга субсидия ажратишнинг янги тартиби кучга киради
Кенг муҳокама қилинаётган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги ниҳоят юқори баҳога эга бўлганларга наф келтиришни бошлайди. 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёзлар ва преференциялар уларнинг барқарорлик рейтингидаги позициясига қараб ажратилади ва қўлланилади.
❖
Рейтингдаги баҳо ноҳақ пасайтирилган тақдирда нима қилиш керак.
Маҳаллий электротехника ишлаб чиқарувчилар давлат харидларида преференциялар олишади
2024 йил 1 апрелдан бошлаб чет эл компаниялари билан давлат харидларида иштирок этувчи маҳаллий компаниялар – электротехника ишлаб чиқарувчиларга нарх преференцияси берилади . Нарх преференцияси импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан ҳисоблаб чиқарилади ва тендерларда иштирок этувчи маҳаллий компаниялар сонига боғлиқ бўлади:
- 3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда – 15 фоиз;
- 2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда – 12 фоиз;
- 1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда – 8 фоиз миқдорида.
DDP нархи божхона расмийлаштируви, барча божлар ва солиқларни тўлаш харажатларини, шунингдек маҳсулотларни белгиланган жойга етказиб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотларнинг якуний қийматини ўз ичига олади.
IT-парк резидентларида қоғозбозлик камаяди
Ҳуқуқий эксперимент тартибида халқаро платформаларда рақамлаштириш соҳасида хизматлар экспорти бўйича шартнома ҳужжатларини расмийлаштиришга рухсат берилди.
IT-парк резидентлари томонидан расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди.
❖
«IT-паркда электрон шаклдаги шартномаларга оид ҳуқуқий эксперимент ўтказилади» мақоласида батафсил ўқинг.
Меҳмонхоналарга алоҳида эҳтиёжларга эга одамлар учун жиҳозланган хоналар учун субсидиялар берилади
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида 3 та хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, улар субсидия олишлари мумкин .
Субсидия Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлар суммаси ҳисобидан ажратилади. Ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун:
- юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга - 2 млн сўм;
- юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга - 1 млн сўм берилади.
Бензин, газ, дизель, мотор мойи учун акциз солиғи ошади
Апрель ойидан бошлаб нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари 10 фоиздан ортиқ оширилади. Биринчи марта таркибида шакар ва ширинлаштирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар ва энергетиклар учун акциз солиғи жорий этилмоқда . Ставкалар жадвалига қаранг:
Т/р |
Товарлар (хизматлар) номи |
Солиқ ставкалари |
|
2024 йил 1 январдан |
2024 йил 1 апрелдан |
||
1 |
Нефть маҳсулотлари: |
||
АИ-80 ва ундан юқори бензин |
303 000 сўм/тонна |
340 000 сўм/тонна |
|
АИ-91 ва ундан юқори бензин |
303 000 сўм/тонна |
||
авиакеросин (синтетикдан ташқари) |
242 000 сўм/тонна |
271 000 сўм/тонна |
|
дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) |
291 000 сўм/тонна |
326 000 сўм/тонна |
|
ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) |
262 000 сўм/тонна |
293 000 сўм/тонна |
|
дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи |
412 000 сўм/тонна |
461 000 сўм/тонна |
|
2 |
Полиэтилен гранулалар |
10% |
|
3 |
Табиий газ, бундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган газ мустасно |
20% |
|
4 |
Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган: |
||
АИ-80 ва ундан юқори бензин |
1 литр учун 425 сўм/ 1 тонна учун 565 000 сўм |
1 литр учун 476 сўм/ 1 тонна учун 633 000 сўм |
|
АИ-91 ва ундан юқори бензин |
1 литр учун 425 сўм/ 1 тонна учун 565 000 сўм |
||
дизель ёқилғиси |
1 литр учун 425 сўм/ 1 тонна учун 516 000 сўм |
1 литр учун 476 сўм/1 тонна учун 578 000 сўм |
|
суюлтирилган газ |
1 литр учун 425 сўм/ 1 тонна учун 807 500 сўм |
1 литр учун 476 сўм/ 1 тонна учун 904 000 сўм |
|
сиқилган газ |
1 куб метр учун 605 сўм |
1 куб метр учун 678 сўм |
|
5 |
Мобиль алоқа хизматлари |
10% |
|
6 |
Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар |
20% |
|
7 |
Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар (бундан энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар мустасно) |
- |
1 литр учун 500 сўм |
Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар |
- |
1 литр учун 2 000 сўм |
Юк ва йўловчиларни ташишни электрон шаклда ҳисобга олиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланади
Лойиҳада юк ва йўловчиларни ташиш билан, шу жумладан бу иш билан нотижорий асосда шуғулланадиган компаниялар иштирок этади. Йўловчиларни хусусий автомобилларида ташишни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар лойиҳада иштирок этишмайди .
Юк автомобиллари ва тиркамалар учун йўл солиғи жорий этилади
Янги йиғим юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган N 2, N 3 тоифасидаги автотранспорт воситалари ва О4 тоифасидаги тиркамаларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун тўланади .
Йиғимларнинг йиллик ставкалари ушбу воситаларнинг юк кўтариш қувватига қараб фарқланади ва автотранспорт (тиркама) бирлиги учун БҲМда белгиланган. 2024 йил учун қуйидагиларни ташкил этади :
- 10–25 тонна – 5 БҲМ;
- 25–35 тонна – 8 БҲМ;
- 35 тонна ва ундан юқори – 10 БҲМ.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади