Полезное для бухгалтера в декабре:
Доимий муассаса Ўзбекистонда даромад олмаса, фойда солиғини қандай ҳисоблаш керак
“Бизнинг ДМ Ўзбекистонда даромад олмайди, пулимиз хориждан келади.
ДМни ёпиш чоғида фойда солиғини қандай ҳисоблаб чиқариш керак? Манфий ҚҚСни қандай мусбатга ўтказиш мумкин?”
Buxgalter Pro тизими фойдаланувчисининг саволига “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Телеграм-каналда материалларимизни кузатиб боринг.
– Саволда вазият ойдинлаштирилмаганлиги учун қуйидагиларни тахмин қиламиз:
ДМ Ўзбекистондаги корхона буюртмасига биноан EPC + F (тайёр ҳолда + молиялаштириш) қурилишида лойиҳани амалга оширади. Субпудратчилар – Ўзбекистон резидентлари саналади. Буюртмачи ДМни ташкил этган чет эл компаниясига валютани тўлайди. ДМ молиялаштиришни ўз компаниясидан олади. ДМ буюртмачига ҳисобварақ-фактуралар тақдим этмайди. Тегишинча, фақат ҳисобга олинадиган (манфий) ҚҚС ҳосил бўлади.
Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида ДМнинг харажатларини қандай ҳисобга олиш керак
ДМ қуйидагиларга амал қилади:
- ЎзР Солиқ кодексининг 347–350-моддаларига “Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари”;
- Норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини доимий муассасаси чегирмаларига киритиш тартиби тўғрисида низом .
Хусусан, норезидент томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини ўзининг доимий муассасаси орқали амалга ошириш натижасида олинган даромадлар доимий муассасанинг жами даромадига киритилади .
Бунда буюртмачи валютани қаерга – бевосита чет эл компаниясига ёки ДМнинг ҳисобрақамига тўлаши аҳамиятга эга эмас.
Кўриб чиқилаётган вазиятда ЎзР даромад манбаи ҳисобланади .
Ўзбекистоннинг субъектларига қайси қоидалар татбиқ этилса, ДМга худди шу қоидалар татбиқ этилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
ДМ ЭҲФ тақдим этиши шарт
Товарларни, хизматларни реализация қилишда юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ДМ орқали фаолият кўрсатаётган норезидент юридик шахслар ушбу товарларни, хизматларни сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт .
Шу тариқа, ДМ бажарилган ишлар учун маблағларни буюртмачидан олиши ёки молиялаштириш ўзининг чет эл компаниясидан келишидан қатъи назар, ДМ буюртмачига одатдаги тартибда бажарилган ишлар далолатномаси санасидаги курс бўйича сўмда ЭҲФ тақдим этиши шарт .
Ҳисобварақ-фактура хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайди ва Солиқ кодексига биноан ҚҚСни ҳисобга олиш имконини беради. ЭҲФ тақдим этмаслик солиқ базасини яширишга тенглаштирилади .
ДМ ҚҚС бўйича ҳисобни қандай юритиши керак
Фаолиятини Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари – ҚҚС тўловчилар саналади . ДМ ҚҚС бўйича солиқ ҳисобини Солиқ кодексининг Х бўлимида белгиланган умумий тартибда юритади .
Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади .
Buxgalter.uz тавсия қилади