Акциялар бозор нархида сотилганида қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

“Корхона устав фондига ҳисса сифатида бошқа юридик шахсларнинг акцияларини олди. Акциялар номинал қиймати бўйича ҳисобда туради. Ҳозир акциялар эгалик қилувчига бозор қиймати бўйича қайтариб сотилмоқда. Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси саналади.

Акцияларни номинал қийматидан юқори нархда реализация қилишда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бу бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?”

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб беради:

 

Телеграм-каналда материалларимизни кузатиб боринг.

 

– Акцияларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган . ЭҲФни ҚҚСсиз тақдим этинг.

Акцияларни реализация қилишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади. Уларнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда) даромад ҳисобланади  . Қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари СКнинг 327-моддасида белгиланган.

Бухгалтерия ўтказмалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Акцияларни реализация қилиш

4010

9220

Акцияларнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

9220

0610

Акцияларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда

9220

9320

Акцияларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар

9430

9220

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text199631_akciyalar_bozor_narhida_sotilganida_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi