Полезное для бухгалтера в декабре:
Тўқимачилик тармоғи корхоналари қандай имтиёз ва преференцияларга эга бўлишди
Солиқ ва божхона преференциялари, имтиёзли кредитлар, бинони бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш – ушбу чораларнинг барчаси Президентнинг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон Фармони билан тўқимачилик тармоғи корхоналари учун кўзда тутилган. Барча тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида.
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
Ҳужжатнинг мақсади – мамлакатда ип-калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга олиб чиқиш, шунингдек камида 10 та маҳаллий брендларни яратиш.
- 2026 йил 1 январга қадар тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилди.
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, рўйхат бўйича импорт қилинадиган хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмларни 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилиш амал қилади.
- 2024 йил 1 майдан бошлаб 2026 йил 1 майга қадар “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), ушбу тоифадаги корхоналарга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш эса 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.
Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилган:
- имтиёзли кредитлар;
- тўқимачилик саноат зоналарида бино ва иншотларни 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш имконияти;
- газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш.
Buxgalter.uz тавсия қилади