Дам олиш уйлари ва заргарлик тармоғи учун солиқ имтиёзлари

preview

Дам олиш уйлари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш солиқ имтиёзларига эга бўлди. 13.05.2024 йилдаги ЎРҚ-926-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди.

 

Қонунчилик янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни импорт қилиш ҚҚСдан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади. Шунингдек, улар болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда хизматларни тақдим этишлари учун энди мажбурий сертификатлаштириш талаб қилинмайди.

Қонун 14 майдан кучга кирди.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text199858_dam_olish_uylari_va_zargarlik_tarmogi_uchun_soliq_imtiezlari