Полезное для бухгалтера в декабре:
Янги чарм-пойабзал саноати кластерлари учун имтиёзлар
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади (20.05.2024 й. ПҚ-181-сон).
Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.
Биноларни топшириш: тадбиркорлар ишлаб чиқариш бино ва объектларини 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари ёки ижарага олишлари мумкин.
Фоиз харажатларини қоплаш: Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси фоиз харажатларининг 5 фоизгача суммасини қоплайди. Бундай компенсация пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича назарда тутилган, башарти кредит бўйича ставка 6 фоиз банддан юқори бўлса.
Брендларни жалб қилганлик учун бонус: хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга сорсинг учун сарфланган харажатнинг 30 000 АҚШ долларигача қисми қоплаб берилиши мумкин.
Солиқ имтиёзлари: саноат зоналарида фаолиятни амалга оширадиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 2026 йил 1 январга қадар озод этилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- Ишлаб чиқаришда ҳужжат айланишини қандай ташкил этиш мумкин
- Ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак
- Маҳсулот таннархи қандай ҳисобланади
- Тайёр маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак
- Тайёр маҳсулотларни сотишни қандай ташкил қилиш керак
Юклаб олиш учун шакллар: