Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича жарима 2 фоизгача пасайтирилди
Президент томонидан Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун имзоланди (29.05.2024 й. ЎРҚ-927-сон). 30 майдан бошлаб ушбу модда бўйича жарима ҳисобот чораги учун соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача пасайтирилди.
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, СКнинг 227-1-моддаси қуйидаги талаблар ёки тартибни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутади:
- фискал белгиларни акс эттириш;
- автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш;
- солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
- шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш.
Энди ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизини ташкил этади.
СКнинг 227-1-моддасининг янги таҳрири янги меъёр билан тўлдирилди, унга асосан ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда жарима ҳисобот чораги учун соф тушумнинг 20 фоизини ташкил этади.
❖
Эслатиб ўтамиз, илгари СКнинг 227-1-моддаси “музлатилган” эди: ундирув билан боғлиқ ишлар тугатилди, санкция бўйича қарзнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилди, ким жарима тўлаган бўлса, сумманинг 98 фоизи келгуси солиқ тўловлари ҳисобига ҳисобга олинди.
СКнинг 227-1-моддасини бузишга олиб келадиган хатоларга йўл қўймаслик учун тавсияларимиздан фойдаланинг:
- Каталогдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда МХИКдан фойдаланишни таъминлаш
- Мувофиқ келадиган МХИК қандай танланади
- Солиқ қонунчилиги бузилмаслиги учун сотиш ва қайтариш чекларида нималар бўлиши лозим
- Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади
- Электрон ҳужжатларни тайёрлашда ўлчов бирликлари ва қадоқлаш қоидаларини қандай қўллаш керак