Қурбон ҳайитида неча кун дам оламиз

preview

Қурбон ҳайити 16 ёки 17 июнга тўғри келишидан қатъи назар, ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса – ҳатто 4 кун кетма-кет дам олишади.

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

2024 йил 16 июнь куни байрам куни деб эълон қилинса:

  • 15 июнь, шанба – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни; 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни;
  • 16 июнь, якшанба – дам олиш куни Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи кунига тўғри келади;
  • 17 июнь, душанба – МКнинг 208-моддаси 2-қисмига асосан дам олиш куни ва байрам куни бир-бирига тўғри келганлиги муносабати билан дам олиш куни;
  • 18 июнь, сешанба – Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармонига асосан Қурбон ҳайитига қўшимча ишланмайдиган кун.

 

2024 йил 17 июнь куни байрам куни деб эълон қилинса:

  • 15 июнь, шанба – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни; 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни;
  • 16 июнь, якшанба – дам олиш куни;
  • 17 июнь, душанба – дам олиш куни Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни – ишланмайдиган байрам куни;
  • 18 июнь, сешанба – Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармонига асосан Қурбон ҳайитига қўшимча ишланмайдиган кун.

Қўшимча дам олиш куни ишлаб берилмайди.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text200516_qurbon_hayitida_necha_kun_dam_olamiz