Камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими

preview

«07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шу билан бир вақтда, 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 49-бандига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади.

Президентнинг фармон ва қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими  ?».

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Шуни қайд этамизки, сиз айтиб ўтган иккита қонунчилик ҳужжатлари қоидалари ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ, сабаби камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш молиявий санкцияларга кирмайди.

2022 йил 1 январдан бошлаб :

  • камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Бунда камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима тарзида маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади ;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинди. Бунда солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун юридик шахснинг мансабдор шахси БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тарзида маъмурий жавобгарликка тортилади  .

Камерал солиқ текшируви – солиқ текширувлари турларидан бири бўлиб, у солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади . Бундай текширувларни ўтказиш тартиби СКнинг 138-моддаси ва Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади. Бундай қарор, у қабул қилинган кундан кейин 2 кун ичида солиқ тўловчига юборилади .

Молиявий санкциялар – солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, улар Солиқ кодексида белгиланади ва пул ундириш – жарималар тарзида қўлланилади . Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик СКнинг 28-бобида назарда тутилган.

Пеня – солиқ тўловчи қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси .

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш – бу санкциялар эмас. Яъни, ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-банди солиқ тўловчини камерал текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва пеняни тўлашдан озод қилмайди.

 

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text201005_kameral_soliq_tekshiruvi_chogida_aniqlangan_huquqbuzarliklar_uchun_moliyaviy_sankciyalar_qullaniladimi