Полезное для бухгалтера в декабре:
Товар қайтарилиши учун ЭТТЮХни қандай расмийлаштириш керак
Эътибор беринг!
Мақолада ЭТТЮХ шаклларини тўлдириш қисмига ўзгаришлар киритилди.
Баъзан харидор товарни тўлиқ ёки қисман қайтаради. Ёки шартнома шартлари ўзгаради (масалан, сотувчи билан харидор жўнатилган товар миқдорининг камроқ бўлиши ҳақида қайта келишиб олишади). Ва шунда юк қабул қилувчининг омборига етказиб берилган товарнинг бир қисмини юк жўнатувчига қайтариш керак бўлади.
Бу ҳолатда қайтариладиган товар қисми учун ЭТТЮХни қандай расмийлаштириш керак? Бу масалани ҳал қилишда ЭҲА оператори Didox ёрдам берди.
Агар етказиб берувчингизда қийинчиликлар юзага келса, унга бу ҳаволани юборинг.
Бепул тушунтиришни ўқувчиларга етказмаслик тўғри бўлмаса керак, деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, материал остидаги изоҳларда бизга саволлар беринг. Агар олдинги нашрларда уларга жавоб берилмаган бўлса, келгусида албатта жавоб берамиз.
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Шуни таъкидлаш керакки, кўплаб электрон ҳужжат айланиши операторларининг веб-сайтларида 21.12.2023 йилдаги 673-сонли ВМҚ чиққунга қадар амал қилган ЭТТЮХ варианти сақланиб қолган. "Янги" белгиси қўйилган ЭТТЮХни танлаш керак.
Қайтариладиган товар учун ЭТТЮХни қандай тақдим этиш керак
Товар харидордан қайтарилганда, ТТЮни харидор расмийлаштиради.
Товар харидордан қайтарилганда, ТТЮни сотувчи, яъни товарларни етказиб берувчи (юк ташиш пайтида юкнинг эгаси ёки шартнома асосида унинг номидан воситачилик, топшириқнома асосида иш юритувчи ишончли шахс томонидан расмийлаштирилади). Яъни қайтариш учун ТТЮни дастлаб товарни харидорга сотган шахс расмийлаштиради (қайтариш амалга оширилганда қўшимча ЭҲФни расмийлаштиришга ўхшаш тарзда).
Товар қайтарилишида ЭТТЮХни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини Didox электрон ҳужжат айланиши операторининг функционали мисолида кўриб чиқамиз.
"Ҳужжат тури" майдонларини тўлдиришда очиладиган маслаҳатдан "ТТЮ (янги)"ни танланг (яъни 21.12.2023 йилдаги 673-сонли ВМҚни бажариш учун тасдиқланган шаклни), ёнидаги қаторда ҳам очиладиган маслаҳатдан "Стандарт"ни танлаш керак.
"Ташиш тури" сифатида "Сотувчидан харидорга" кўрсатилади.
"ЭТТЮХ рақами" сифатида корхонанинг ЭТТЮХ рақамлаш тартибида кетма-кет рақамни кўрсатасиз.
Ҳужжатни жўнатиш санаси сифатида қайтариш санасини кўрсатасиз.
Тегишли майдонларга шартнома санаси ва рақамини киритасиз.
ЭТТЮХда юк жўнатувчи сифатида харидорни, юк қабул қилувчи сифатида эса товар сотувчини кўрсатинг.
ЭТТЮХда юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи сифатида товар харидорга етказиб берилган ТТЮда кўрсатилган ташкилотларни кўрсатасиз. Яъни юк қабул қилувчи сифатида қайтаришни амалга оширмоқчи бўлган шахсни, юк жўнатувчи сифатида эса қайтарилаётган товарни қабул қиладиган шахсни кўрсатасиз.
Агар дастлабки ЭТТЮХда юк жўнатувчи «А» ташкилоти, юк қабул қилувчи эса «Б» ташкилоти бўлса, қайтариш учун ТТЮда ҳам юк жўнатувчи «А», юк қабул қилувчи эса «Б» бўлади.
Қайтариш учун ЭТТЮХда экспедитор, юк ташувчи, мижоз, буюртмачи, транспорт, юкни етказиб берувчи масъул шахс сифатида товарни қайтариш пайтида ҳақиқатда ташишни амалга оширувчи шахсларни кўрсатасиз. Булар дастлабки ЭТТЮХда кўрсатган одамларингиз бўлмаслиги мумкин.
"Юк манзили" бўлимида дастлабки ЭТТЮХда юклаш манзили сифатида "A" манзили, етказиб бериш манзили сифатида эса "Б" манзили кўрсатилган. Қайтариш учун ЭТТЮХда эса - аксинча - юклаш манзили сифатида "Б" манзилини (товарни қайтараётган харидорнинг манзилини), етказиб бериш манзили сифатида эса "А" манзилини (сотувчининг манзилини) кўрсатинг.
Ташиладиган товарларни кўрсатадиган жадвални тўлдирамиз. Тўлиқ қайтариш ҳолатида унда кўрсатилган маълумотлар дастлабки ЭТТЮХдаги маълумотлар билан бир хил бўлиши керак. Агар сизга товарнинг бир қисми қайтарилса:
- "МХИК" ва "Товар тавсифи" устунларида қайтарилаётган товарлар қолади;
- "Ўлчов бирликлари", "Миқдори", "Нархи", "Суммаси (ҚҚСсиз)", "ТН оғирлиги" устунларида ҳақиқатда қайтарилаётган товарни тавсифловчи қийматлар кўрсатилади.
Қолган устунлар одатдагидек тўлдирилади, керакли маслаҳатларни қуйидаги материалларимизда топишингиз мумкин:
- Юк олувчи – маркетплейс бўлса ва бошқа ҳолларда ЭТТЮХ қандай расмийлаштирилади
- ЭТТЮХ ҳақида "қизғин" саволларга 10 та жавоб
- Электрон ТТЮ: энг кўп ташвишлантираётган саволларга 15 та жавоб
- Электрон ТТЮ: тез-тез бериладиган саволларга жавоблар
- Юк йўлда бошқа транспортга жойланса, ЭТТЮХ қандай расмийлаштирилади
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади