Алюминий идишдаги ичимликларни маркировкалашга қандай тайёргарлик кўриш керак

preview

2024 йил 1 августдан Ўзбекистонда алюминий идишдаги салқин ичимликларни мажбурий маркировкалаш жорий этилади. Дастлабки пайтда рақамли маркировкани жорий этишнинг асосий юки ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга тушади - улар бозорни маркировкаланган маҳсулот билан тўлдирадилар.

Buxgalter.uz илтимосига кўра бу пайтда нималарга эътибор қаратиш кераклигини Green White Solutions рақамли маркировка интеграторининг бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ айтиб берди:

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– Агар сиз алюминий идишдаги ичимликларни ишлаб чиқарсангиз ёки импорт қилсангиз:

1-қадам: "Asl Belgisi" тизимида рўйхатдан ўтинг.

Аслида, сиз буни 2024 йил 1 мартгача қилишингиз керак эди. Агар қандайдир сабабларга кўра улгурмаган бўлсангиз, шошилинг. Сиз фақат алюминий идишдаги ичимликларни олиб келиш ёки ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўраётган бўлсангиз, бу операцияларни бошлашдан 7 кун олдин рўйхатдан ўтишингиз керак. Бунинг учун сизга ташкилотнинг амалдаги директори номига расмийлаштирилган юридик шахснинг ЭРИси ва фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилишни таъминловчи дастурлар - криптографик дастурий таъминот керак бўлади. Асосий маълумотлар ЭРИ ва ЯИДХП маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Сиз фақат корхона ҳақидаги маълумотларни - почта манзили, алоқа маълумотлари, иш учун товар гуруҳлари, ташкилотнинг товарлар айланмасида иштирок этиш тури, шунингдек ташкилотингизнинг банк реквизитларини кўрсатишингиз керак.

2-қадам: Маркировка тизими оператори билан шартнома тузинг.

Буни сиз "Asl Belgisi" тизимида рўйхатдан ўтиш учун ажратилган муддатларда қилишингиз керак. Бу жараёнларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ. "Asl Belgisi" МАТ ташкилотингиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда керакли шартномаларни автоматик равишда тузади. Бу маркировка тизимига уланиш шартномаси (сиз кўрсатган барча товар гуруҳлари учун битта шартнома) ёки кодларни тақдим этиш шартномаси (сиз кўрсатган ҳар бир савдо гуруҳи учун алоҳида шартномалар) бўлиши мумкин.

3-қадам: aslbelgisi.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда рақамли маркировка кодларини буюртма қилинг ва олинг.

Маркировка кодларини фақат "Asl Belgisi" МАТ беради. Буюртмани шакллантириш учун қуйидагиларни кўрсатинг:

  • товар коди (GTIN);
  • қадоқ тури (истеъмол, гуруҳ);
  • маркировка кодлари сони. Фойдаланишга тайёр маркировка кодларини "Asl Belgisi" МАТ буюртмаларни бошқариш станциясида (ББС) текшириш ва эмиссиядан ўтказгандан сўнг юклаб олиш мумкин. Тизим маркировка кодларини юклаб олиш учун форматни танлашни таклиф қилади - CVS (1 тадан 30 000 тагача код) ва PDF (1 тадан 500 тагача код).

4-қадам: Маркировкани қўйиш учун ускунани созланг.

Бу ишларга июль-август ойларини бағишланг (камида бир ой керак бўлади, шунинг учун кечиктирманг). Алюминий банкаларга маркировка қўйиш учун махсус ускуна керак бўлади. crpt-turon.uz сайтида сиз маркировка билан ишлаш учун техник ускуна ёки дастурий таъминот тақдим этиш хизматларини таклиф қилувчи интегратор-компаниялар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

5-қадам: Сиз илгари маркировка тизими билан ишламаган бўлсангиз, уни синаб кўришга ҳаракат қилинг.

Бу сизга мумкин бўлган хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. Қийинчиликлар ёки саволлар туғилса, "Asl Belgisi" тизимининг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.

6-қадам: Кодларни қўйиш ва товарларни муомалага киритиш.

Бу жараён сиз учун 1 августдан бошлаб мажбурий бўлади. Бу санадан кейин маркировкаланмаган маҳсулотни чиқариш жазоланадиган ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. 2025 йил 5 январдан бошлаб агрегациялашни (қадоқдаги кодларни бирлаштириш) бошланг. Ҳар бир код ноёб эканлигини ва товарнинг ҳар бир бирлигига қўйилишини унутманг. Кодлар қўйилгандан сўнг, маркировкаланган маҳсулотни муомалага киритиш керак. Буларнинг барчаси aslbelgisi.uz сайтидаги шахсий кабинет функционали ёрдамида амалга оширилади. Маркировкаланган товарларни айланманинг кейинги иштирокчисига жўнатинг, албатта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг. 2025 йил 1 майдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда уларда рақамли маркировка кодларини кўрсатинг.

7-қадам: Қонунчиликдаги янгиланишларни кузатиб боринг.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янги талабларни кузатиб бориш, шунингдек рақамли маркировка қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур. Бу жарималардан қочиш ва маркировкаланган маҳсулотни тўғри ҳисобга олишга ёрдам беради.

Эътибор беринг

  • Улгуржи ва чакана савдо корхоналари учун дастлабки ойларда фақат битта мажбурий талабга риоя қилиш керак бўлади:
  • 2024 йил 1 августдан кейин чиқарилган алюминий банкадаги барча салқин ичимликлар маркировкаланган бўлиши керак. Бу даврда маркировкани ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда акс эттириш ихтиёрий иш.
  • 2025 йил 1 майдан улгуржи сотувчилар учун ва 1 августдан чакана савдо учун ЭҲФда рақамли маркировкани акс эттириш мажбурий бўлади. 2025 йил 1 августдан бундай товарларни муомаладан чиқаришни мажбурий расмийлаштириш керак, хусусан, чакана савдо учун - онлайн-ККТ чекларида рақамли маркировка кодларини акс эттириш.
  • Бу ва рақамли маркировканинг бошқа нозикликлари ҳақида батафсил маълумотни бизнинг тавсияларимизда ўқинг:

     

     Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

    Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text201480_alyuminiy_idishdagi_ichimliklarni_markirovkalashga_qanday_tayergarlik_kurish_kerak