Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бир неча ТМЗдан иборат сетни қандай ҳисобга олиш керак
«Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси БФҚлар ишлаб чиқаради. Маҳсулот улгуржи ва чакана савдода сотилади. Чакана савдода БФҚлардан (асосий сотув маҳсулоти, 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисоби) ва реклама маҳсулотларидан (фирма пакети, маҳсулот каталоги, брелок, ручка ва блокнот, 1090 «Бошқа материаллар» ҳисоби) иборат сетлар мавжуд.
Бундай сетни қайси ҳисобда юритиш керак? Сотилган сетнинг таннархи ва уни сотишдан олинган даромадни қайси ҳисобларда юритиш керак?»
Вuxgalter.uz саволларига «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Агар сизнинг вазиятингизда сет алоҳида товар бирлиги сифатида сотилса, унга киритилган барча нарсаларни ягона товар сифатида – 2910 "Омбордаги товарлар" ёки 2920 "Чакана савдодаги товарлар" ҳисобида юритиш мақсадга мувофиқдир.
Бунинг учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширинг:
- Дт Товарларни ҳисобга олиш ҳисоби 2900 (сет);
- Кт 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 1090 "Бошқа материаллар".
Бундан ташқари, агар корхона реклама маҳсулотларини товар сифатида сотса, уни 1090 "Бошқа материаллар" ҳисобида юритиш нотўғри бўлади.
Товарни сотишдан олинган даромад 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ҳисобида, сотилган товарнинг таннархи эса 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" ҳисобида юритилади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот синтетик ҳисоблардан шакллантирилади, у бузилмайди. 2810, 1090, 2900 ва бошқа ҳисобларнинг давр мобайнидаги ишини таҳлил қилиб, сиз маълум бир давр мобайнида қанча БАҚлар ва реклама маҳсулотлари сотилганлигини аниқлашингиз мумкин.
Солиқ солиш мақсадларида сизда товарлар қайси бухгалтерия ҳисобида, уларни сотишдан олинган даромад қайси ҳисобда, сотишнинг таннархи эса қайси ҳисобда юритилиши аҳамиятга эга эмас. Солиқ оқибатлари Солиқ кодекси нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.