Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўзбекистонда нафақа, пенсия ва бошқа ҳисоб-китоб кўрсаткичлари миқдори оширилади
12 август куни Ўзбекистон президенти «Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Улар икки босқичда амалга оширилади.
Шундай қилиб:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
2024 йил 1 сентябрдан:
- пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 428 000 сўмни ташкил этади;
- ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори ойига 834 000 сўмни ташкил этади;
- ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори ойига 920 000 сўмни ташкил этади.
2024 йил 1 октябрдан:
- бюджет ташкилотларида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, "Мурувват" интернат уйлари, болалар уйлари ва "Меҳрибонлик" уйлари, болалар санаторияларидаги педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади;
- бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади;
- энг кам иш ҳақи миқдори ойига 1 155 000 сўмни ташкил этади;
- базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўмни ташкил этади.
Бошқа иш берувчиларга энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ иш ҳақи миқдорини ошириш, иш ҳақи тўловини энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлмаган миқдорда таъминлаш тавсия этилади.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади