Полезное для бухгалтера в ноябре:
Вагонларни экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
«Корхонамиз Украинадаги завод билан тузилган импорт шартномаси асосида 25 та темир йўл вагонини импорт қилди. Энди биз бу вагонларнинг барчасини Қозоғистон Республикасидаги харидорга сотмоқчимиз. Бизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
ҚҚС
– Қозоғистон Республикасидаги корхонага вагонларни сотиш – бу ҚҚС солинадиган айланма . Агар вагонлар Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқилса, бу экспорт деб тан олинади ва 0% ставкада ҚҚС солинади . Бунинг учун экспорт операциялари СКнинг 261-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.
Фойда солиғи
Агар корхона сотишдан олдин сотиб олинган вагонлардан асосий воситалар сифатида фойдаланган бўлса, уларни сотишда фойда солиғи бўйича солиқ базаси СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади.
Агар вагонлар асосий воситалар сифатида фойдаланилмаган бўлса, уларни сотишдан олинган даромад товарларни реализация қилишдан олинган даромад сифатида тан олинади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади . Вагонларнинг таннархи ва уларни сотиш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар сифатида тан олинади .
Товарларни экспорт қилишдан олинган фойдага фойда солиғининг ноль ставкаси қўлланилади . Бунинг учун ҳам СКнинг 261-моддасига мувофиқ экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак .
Агар товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 календарь кун ичида хорижий валютадаги даромадлар келиб тушмаса, товарларни экспорт қилишда 0% солиқ ставкаси қўлланилмайди .