Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЖШДС тўламасдан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкнинг олди-сотдисини расмийлаштириш мумкинми
«Компания жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган бинони сотиб олмоқда. Нотариус сотувчидан сотиш суммасидан ЖШДС тўлашни талаб қилиб, битимни тасдиқлашни рад этди. Кўчмас мулкнинг сотиш суммаси – уни сотиб олиш қийматидан кам (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). Агар ЖШДС тўламасдан олди-сотди битимини расмийлаштиришни қатъий талаб қилсак, биз ҳақ бўламизми?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Жисмоний шахсга тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган мулкий даромадлар уни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган мол-мулкни сотиб олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Сотиб олиш қиймати тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ кўчмас мулк бўйича даромад деб эътироф этилади .
Жисмоний шахснинг мулкий даромадларига компанияда солиқ агенти сифатида ЖШДС солинади .
Аммо кўриб чиқилаётган ҳолатда кўчмас мулкни сотиш суммаси уни сотиб олиш қийматидан кам бўлганлиги боис (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд), жисмоний шахсда даромад юзага келмайди, демак, ЖШДС тўланмайди.