Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хоккей мактаблари ва секциялари қандай имтиёзлар оладилар
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилди.
Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА бу масалада, унинг фикрича, нимани аниқлаштириш талаб этилишини тушунтириб берди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– 23.09.2024 йилда Президент томонидан «Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-334-сон қарорни имзоланди.
Бугунги кунда асосий фаолиятдан тушган даромади 90% бўлган ижтимоий соҳадаги ташкилотлар 0% ставка бўйича фойда солиғи тўлайдилар.
Ижтимоий соҳага жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хизматлар киради:
- спорт иншоотлари, мактаблар, соғломлаштириш клубларида машғулотлар ўтказиш;
- мусобақалар, спорт байрамларини ташкил этиш, спорт иншоотларини ижарага бериш;
- спорт ускуналари, анжомлари ва формаларини тақдим этиш.
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 3 йил муддатга 50 фоизга пасайтирилади.
Тахминан, бу имтиёз спорт фаолиятидан тушган даромадлари 90% дан кам бўлган, 0% имтиёзли ставкани қўллай олмайдиган ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
Аммо хоккей ташкилотлари учун имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўшимча аниқлаштиришни талаб қилади.
Календарь йил ва чорак давомида фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш масаласи алоҳида мавзу ҳисобланади, аммо кўриб чиқилаётган имтиёз доирасида тахмин қилинаётган 3 йиллик имтиёзлар амал қилиш муддатини ПҚ-334-сонли қарор қабул қилинган санадан бошлаб ҳисоблаш керак. Яъни, имтиёзнинг амал қилиш муддати солиқ тўловчининг ташкил этилган санасига боғлиқ эмас.
Масалан, агар спорт клуби 2025 йилда ташкил этилса, у эҳтимол ПҚ-334-сон қарор қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланадиган қолган давр учун – 3 йилдан кам муддатга имтиёзни қўллай олади.
Ушбу маълумот тахминий характерга эга ва Солиқ қўмитасининг қўшимча расмий тушунтиришларини талаб қилиши мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади: