Пригодятся в феврале материалы экспертов:
Февраль ойида оддий одамлар шошмасдан, секин ишлайдилар, витаминлар сотиб оладилар, қишки фотосуратларни жойлаштирадилар, таътилни режалаштирадилар, сериалларни томоша қиладилар ва баҳорни кутадилар.
Бухгалтерлар эса бу вақтда... Ўтган йил учун, янги йил учун, янги қоидалар бўйича, янги шакллар асосида, янги усуллар билан ҳисобот берадилар.
Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, йўл-йўриқ тарзида 2026 йил февраль ойи учун назорат саналари кўрсатилган режа тайёрладик. Ҳеч нарсани охирги кунга қолдирмасликни тавсия этамиз:
Бирорта ҳам назорат санасини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
1 февраль – сўнгги кун (1 февраль якшанба бўлгани учун 2 февралга кўчирилади**):
- юридик шахслар томонидан солиқ органларига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ 2025 йил учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш бўйича ҳисоботни тақдим этиш
.
4 февраль – сўнгги кун:
- III ва IV тоифадаги субъектлар томонидан 2025 йил учун атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш
.
5 февраль – сўнгги кун:
- банклар томонидан 2026 йил январь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш
.
6 февраль – сўнгги кун:
Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан сўнг 5 кун* ичида тўланади.
9 февраль – сўнгги кун:
– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш;
– пиво ва пиво маҳсулотларининг чакана савдоси;
– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.
10 февраль – сўнгги кун:
Тавсия этамиз:
– Акциз солиғи қандай тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади.
- Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил январь ойида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар бўйича тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
;
- 2026 йил январь ойи учун 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш мақсадида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш
;
- Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш
.
Айланмалдан олинадиган солиқни тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш
.
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.
13 февраль – сўнгги кун:
- 2025 йил учун тўлов манбаида солиққа тортилмаган моддий наф кўринишидаги даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топшириш
.
Маълумотнома календарь йили тугагандан сўнг 30 кун ичида* топширилади.
Тавсия этамиз:
15 февраль – сўнгги кун: (16 февралга кўчирилади, чунки 15 февраль – якшанба**):
Тавсия этамиз:
- 2025 йил якунлари бўйича ҳамда 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни топшириш ва тўловларни амалга ошириш.
ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўлаш билан бир вақтда, аммо солиқ ҳисоботини топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади
.
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади
;
- Солиқ тўловчилар томонидан айланмадан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йил январь ойи учун ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш
.
- Солиқ агентлари томонидан 2025 йил ва 2026 йил январь якунлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш
.
Эслатиб ўтамиз
Тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали олинган 1 миллиард сўмгача бўлган товарлар (хизматлар) реализациясидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти ҳисобланади
.
Юридик шахслардан олинган 1 миллиард сўмгача бўлган товарлар (хизматлар) реализациясидан ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича ушбу юридик шахслар солиқ агенти ҳисобланади. Юридик шахс солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида солиқни ушлаб қолади
.
- Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритмайдиган норезидентлар томонидан 2025 йил учун мол-мулк солиғини тўлаш
.
Тавсия этамиз:
– Қандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш керак.
- Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил январь ойи учун онлайн НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш
.
ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил январь ойи бўйича онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 февраль
.
20 февраль – қуйидагиларнинг сўнгги муддати:
ҚҚС тўловчилари ва ҚҚС тўловчиси бўлишни режалаштирганлар учун фойдали маълумотлар:
– Товар ва хизматларни реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади;
– ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин;
– Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак.
- ҚҚС тўловчи бўлган солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш
:
– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича
;
– давлат мулки билан боғлиқ операциялар бўйича, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно
.
ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этишлари лозим
;
- солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш
.
Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.
Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади
;
- солиқ агентлари томонидан 2026 йил январь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш
.
Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай тўланади
;
- юридик шахслар томонидан 2026 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғини тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш
.
- ҚҚС тўловчилари томонидан 2026 йил январь ойи учун онлайн-НКМ чекларидаги техник хатоларни тузатиш
.
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил январь ойи бўйича хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 февраль (16 февралга кўчирилади)
;
23 февраль – сўнгги кун:
- 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш.
.
Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари амалга оширилмайди.
Жорий чорак давомида жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган корхоналар, бундай ошиш рўй берган тўлиқ чорак тугаганидан сўнг ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар
.
25 февраль – сўнгги кун:
- 2026 йил январь ойи учун ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда тайинланган боқувчисини йўқотганлик, ишда жароҳатланиш ёки касб касаллиги натижасида ногиронлик пенсиялари бўйича тўланган Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлаш
.
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади
.
** Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади
.
![]()