Полезное для бухгалтера в январе:
Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлашнинг қайси чоралари бекор қилинмоқда
30 декабрь куни Президент ПФ-228-сон Фармонни имзолади, унга кўра Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади.
Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Хусусан, Президентнинг 7 та ҳужжатига қуйидагиларга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда:
- экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
- экспорт қилувчи ташкилотларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қоплашни бекор қилиш.
Экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун субсидия ва компенсациялар белгиланган тартибда – 2025 йил 1 февралгача тақдим этилади.
Илгари импортчилар 12.01.2018 й. ПҚ-3472-сон 10-б. «а» кичик бандига мувофиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзларни божхона расмийлаштируви пайтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан 7 йилгача бўлган, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳисобидан олиб кириладиган технологик ускуналарга нисбатан қўллаган. Киритилаётган ўзгартиришлар билан имтиёзлар энди қуйидаги ҳолларда қўлланилиши аниқлаштирилди:
1) бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида технологик ускуналар харид қилишга мақсадли йўналтириш шарти билан;
2) технологик ускуналар олиб кирилган кундан бошлаб дастлабки 2 йил ичида.
Ҳужжат 01.01.2025 йилдан кучга кирди.