Қайси статистик ҳисоботларни 6 январгача топшириш керак

preview

Статистика агентлиги 2025 йил 6 январда муддати тугайдиган статистик ҳисоботларни топшириш ҳақида эслатди:

Эътибор беринг

2025 йил 1 январдан янги статистик ҳисобот шаклларидан фойдаланиш керак . Улар ҳавола бўйича жойлаштирилган.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Stat.uz сайтида «Интерактив хизматлар» бўлимида «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати» саҳифасида ташкилотнинг СТИРини киритгандан сўнг тақдим этилиши керак бўлган ҳисоботлар рўйхати чиқади.

 

  • 4-invest (asosiy) shakli – Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай топширадилар:

 – барча иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар, шу жумладан қурилишнинг хўжалик бошқаруви органлари (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотларидан ташқари) (1-4-боблар);

 – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг инжиниринг компаниялари, бошқа юридик шахслар (5-боб);

 – инвестиция лойиҳасининг ижрочилари (ташаббускорлари) (6-боб).

 

  • 4-sanoat (mahalliylashtirish) shakli – Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни тўғрисида ҳисобот – маҳаллийлаштириш дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотлар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

 5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-sanoat (metal) shakli – Қора ва рангли металлардан ресурс базасининг шаклланиши, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисида ҳисобот – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар:

 – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари – идоравий бўйсунувдаги хўжалик юритувчи субъектлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар;

 – маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари – ҳудудий бўйсунувдаги хўжалик юритувчи субъектлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-qx (tashkilot) shakli – Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (фермер хўжаликлари, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

 5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-fx shakli – Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот – фермер хўжаликлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-dx shakli – Деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти тўғрисида ҳисобот – маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-daftar shakli – Очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай қуйидагилар топширадилар:

– Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ("Темир дафтар"га киритилганлар фаолияти бўйича);

– Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари ("Аёллар дафтари"га киритилганлар фаолияти бўйича);

 – Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ("Ёшлар дафтари"га киритилганлар фаолияти бўйича);

 – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ("Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилмаган фуқароларга ижарага берилган ер участкалари бўйича).

 5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 4-mehnat shakli – Меҳнат бўйича ҳисобот – юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, ХУЖМШ, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай топширадилар.

 

  • 4-transport shakli – Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисида ҳисобот – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай қуйидагилар топширадилар:

– балансида ёки ижарасида 5 тадан ортиқ автомобили бўлган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлар, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари);

– электр транспортида йўловчи ташувчи юридик шахслар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати– 6 январь.

 

  • 12-korxona shakli – Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот – тижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижорат ташкилотлари ва нотижорат ташкилотлар бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 12-korxona (savdo) (12-korxona shakliga ilova) – Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисобот – улгуржи, чакана савдо фаолияти ва овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

 5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

  • 12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) – Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот – "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай (йиллик – 6 мартгача) топширади.

 

  • 12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) – Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот – юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга тижорат ташкилотлар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари), нотижорат ташкилотлар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топширадилар.

5 январь якшанба бўлгани учун ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддати – 6 январь.

 

Эслатамиз

Агар статистик ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ҳисоботни тақдим этиш муддати тугайдиган кун деб ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади.

 

Эътибор беринг:

Статистик ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТК 215-моддасига мувофиқ маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

 

Манбани кўринг.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text205178_qaysi_statistik_hisobotlarni_6_yanvargacha_topshirish_kerak