Паррандачилар ва чорвадорлар қандай имтиёзлардан фойдаланиши мумкин

preview

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади. Шунингдек, улар учун бошқа солиқлар бўйича ставкани пасайтириш кўринишидаги илгари белгиланган имтиёзлар узайтирилди (30.01.2025 й. №ПҚ-34-сон, 2-б.). Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.

Ўзгартиришлар 2025 йил 31 январдан кучга кирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Солиқ юкини камайтириш

2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи – ҳар ойнинг 25-санасигача қайтариб берилади. Ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ва тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушуми барча товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг камида 90 фоизини ташкил этадиган хўжаликларга татбиқ этилади.

2028 йил 1 январгача наслчилик корхоналарининг асосий фаолият тури бўйича қуйидаги солиқлар бўйича 50 фоизга пасайтирилган ставка бўйича солиқларни тўлаш кўринишидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати узайтирилади:

  • фойда солиғи (тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан олинган фоизлардан ташқари);
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

 

2. Божхона преференциялари

2028 йил 1 январгача паррандачилик-наслчилик корхоналари учун ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ва жўжаларни хўжаликларга етказиб беришда фойдаланиш учун мўлжалланган моторли транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 8704 22 9209) импорт божхона божи 5 фоиз миқдорида, шунингдек двигателнинг ҳар бир куб сантиметри учун – 1,2 АҚШ доллари миқдорида белгиланади.

Чорва молларини (шу жумладан йирик шохли қорамол, эчки, қўй ва наслдор отлар) эмбрионларини уруғлантириш учун ветеринария дори воситаларини ва давлат ветеринария лаборатория текширувларида қўлланиладиган диагностика тест-тўпламларини олиб киришда ветеринария дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва бу ҳақда гувоҳнома бериш учун тўлов ундириш бекор қилинади.

 

3. Уй хўжаликлари билан кооперацияни молиялаштириш

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталини кўпайтириш учун 50 млн АҚШ доллари йўналтирилади. Бу маблағлар паррандачилик соҳасида уй хўжаликлари билан кооперацияни молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда:

  • «Паррандачилик – даромад манбаи» лойиҳаси доирасида қўшимча 1 млн киши иш билан таъминланади;
  • аҳолининг бандлиги қуйидагилар ҳисобидан таъминланади:   

– рентабеллиги паст корхоналарни молиявий соғломлаштириш;      

– банклар балансида турган хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш;                     

– ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш;                         

– янги лойиҳаларни ишга тушириш.

Манбани кўринг.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text206003_parrandachilar_va_chorvadorlar_qanday_imtiezlardan_foydalanishi_mumkin