2024 йилни хатосиз ёпиш: чек-варақ

preview

Йил якуни – бу оддий расмиятчилик эмас, балки молиявий ҳисобот, солиқлар ва бизнес стратегиясига таъсир қилувчи муҳим босқич. Бу ишдаги хато жуда қимматга тушиши мумкин.

TA-VAT бухгалтерия компанияси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА бухгалтерлар учун барча асосий қадамлар ва уларга изоҳлар билан аъло даражадаги чек-варақ тайёрлади:

Экспертнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ЧЕК-ВАРАҚ: 2024 ЙИЛ ЯКУНИ

1. Дебитор ва кредиторларни текшириш

  • Барча дебитор ва кредиторларни текшириш.
  • Кредитлар, фоизлар ва қарзларни ўз ичига олган барча солиштирма далолатномаларини сўраб олиш.
  • МҲХС бўйича ҳисоб юритилганда муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд бўлса, шубҳали қарзлар бўйича захиралар яратиш.

2. Ташқи ресурслар билан солиштириш

  • Божхона: dep.customs.uz.
  • Валюта шартномалари: my.gov.uz ёки exim.miit.uz.
  • Кредитлар ва фоизлар: банк кўчирмаларидан фойдаланиш.

3. Инвентаризация

  • 31.12.2024 йил ҳолатига асосий воситалар ва ТМЗларни инвентаризация қилиш.
  • МҲХС бўйича ҳисобда АВ ва ТМЗнинг қадрсизланишини текшириш.

4. Шахсий ҳисобварақларнинг солиқ карточкалари

  • Йил давомидаги тўловлар, ҳисобланишлар ва қолдиқларни текшириш.
  • Ҳисобланган пеняларни 1Сда чегирилмайдиган харажат сифатида акс эттириш (Дт 9430, Кт 64/65).

5. Электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ)

  • Барча ЭҲФлар қабул қилинганлигига ишонч ҳосил қилиш (имзоланмаган ҳужжатлар йўқлиги).

10 календарь кун ўтгандан сўнг даромадларнинг ҳисоботда автоматик акс эттирилиши мижоз томонидан ЭҲФни имзолаш зарурлигини бекор қилмайди.

6. Банк ҳисобварақлари

  • Барча ҳисоб-китоб рақамлари (валюта ҳисобварақлари, корпоратив карталар, аккредитивлар, кредитлар, фоизларни қўшган ҳолда) бўйича қолдиқларни текшириш.
  • Йиллик банк кўчирмалари архивини юклаб олиш.

Ушбу тартибни ҳар ойда ўтказишни тавсия қиламан, чунки кўп банклар бутун йил учун кўчирмалар архивини бермайди.

Шунингдек, банкдаги ҳисобварақлар ёпилган тақдирда, ўтган даврлар кўчирмалари архивини юклай олмайсиз. Барчасини ўз вақтида бажарган маъқул.

  • 1Сда валюта ҳисобварақлари қолдиқларини текшириш (31.12.2024 ҳолатига Марказий банк курси бўйича валютани қайта баҳолаш).

7. Айланма-қолдиқ қайдномаси

  • Барча ҳисобварақлар (01-99) бўйича қолдиқларни текшириш.
  • Ҳисобварақлар бўйича барча қолдиқларга тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини текшириш.
  • ТМЗ ҳисобварақларини (10, 28, 29) текшириш: манфий қолдиқлар ёки суммасиз миқдорий қолдиқлар бўлмаслиги керак.
  • АВ бўйича айланмаларни (01/02) солиштириш: ҳисобварақлар бўйича рўйхатлар мос келиши керак.
  • Барча асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланишини текшириш. Барча асосий воситаларга амортизация ҳисобланаётганига ишонч ҳосил қилиш. Агар асосий восита тўлиқ эскириши туфайли амортизация ҳисобланмаётган бўлса, бундай АВларни ҳисобдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш.
  • Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун АВ эскириш нормалари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш.

8. Текинга олинган мол-мулк

  • 8530 счёт бўйича айланмаларни текшириш.
  • Текин олинган мулк солиқ ҳисобига киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш (айланмадан солиқ/фойда солиғи).
  • Импорт операциялари бўйича (БЮД 24-устуни: 81, 84, 85-кодлари) текин олинган мол-мулкдан даромадни акс эттириш.

9. Қарзлар

  • Фоизсиз қарзлар ёки қайта молиялаш ставкасидан паст ставкадаги қарзлар (одатда 6820 ҳисобварақ) мавжудлигини текшириш.
  • Бундай қарзлардан олинган даромадни фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловаси 070-сатрида акс эттириш.
  • Компания айланмадан солиқ тўловчиси бўлса, текин олинган мулкка ЭҲФ ёзиб бериш.

10. Фойда солиғи

  • МҲТФ ва ижтимоий солиқ декабрь ойидаги ЖШДС ҳисоботи билан мос келиши керак.
  • ҚҚС солиқ базаси бўлган тушум ва даромадлар йиллик ҚҚС ҳисоботи билан мос келиши керак (Ҳисоб-китобга 6-илова).
  • Йиллик харажатларни 9 ойлик харажатлар билан солиштириш (2.1, 2.1а, 2.1б-иловалар).
  • Ҳисоб тўғрилигини текшириш:

Эскириш = 02 кредити бўйича айланма (ҳисобварақ таҳлили орқали тавсия этилади).

Материаллар = 10 кредити бўйича айланма (ҳисобварақ таҳлили орқали тавсия этилади).

Чегирилмайдиган харажатлар (пенялар, жарималар, моддий наф ва ҳ.к.).

  • Автокамералдаги фарқлар рўйхати.
  • Агар мавжуд бўлса, ўтган йиллар зарарларини ўтказишни ҳисобга олиш.
  • Агар айланмадан солиқдан фойда солиғига йил бошидан ўтилмаган бўлса, даромадлар ва харажатлар таҳлилини фойда солиғига ўтиш санасидан бошлаб олиш керак.

11. Таннархдан паст сотувлар

  • Товар/хизматлар таннархдан паст нархда сотилмаганлигини текшириш (йиллик солиштирув).

СКда таннархдан паст сотиш бўйича чеклов олиб ташланганига қарамай, унутмаймиз: ҳеч қайси тадбиркор зарарига сотмайди (айрим истисно ҳолатлардан ташқари).

  • Импорт товарлар бўйича божхона қийматидан паст нархда сотувлар йўқлигини текшириш.
  • Божхона қийматидан паст нархда сотилганда тегишли ойда ЭҲФ юбориш.

12. Молиявий ҳисобот

  • 2000-счётда сальдо мавжуд эмаслигини текшириш (тугалланмаган ишлаб чиқаришдан ташқари).
  • Балансда 211/602 сатрлар тўлдирилмаган бўлиши керак (ҳақиқий муддати ўтган қарзлардан ташқари).
  • Йил боши баланс қолдиғи ва ўтган йил молиявий натижа айланмаларини ўтган йил учун топширилган ҳисобот билан солиштириш.

13. Қўшимча текширувлар

  • Stat.uzда статистика ҳисоботларини текшириш (интерактив хизматлар – тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати).
  • Устав фонди суммасини stat.uz ва 1С (8330-счёт)да солиштириш.
  • 2025 йил учун иш берувчи жавобгарлигини суғурталаш шартномаларини янгилаш.
  • Барча ҳисоботлар топширилгандан сўнг 1Сда таҳрирлаш даврини ёпиш.

Чек-варақни pdf форматида юклаб олиш учун ҳавола >>>

 

Эътибор беринг

17 февралда Александра ТОЛМАЧЕВА «Norma» ПРМда вебинар ўтказади.

Бошланиш соат 16:00 да. Ёзилиш учун ҳавола >>>

Вебинарга қатнашиб, сиз:

1) йил якунини ёпишнинг аниқ алгоритмини оласиз;

2) қандай хатолар солиқ хатарларига олиб келиши мумкинлигини биласиз;

3) ҳисоб ва солиққа тортишдаги долзарб ўзгаришларни амалда кўриб чиқасиз.

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text206240_2024_yilni_hatosiz_epish_chek-varaq