Реклама акцияси доирасида автомобиль ўйналганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?»

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Экспертнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Барча тайёр жавоблар базасини кўриш ва экспертларга ўз саволларингизни бериш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Реклама акцияси доирасида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказиш уни жисмоний шахсга текин топширишни назарда тутади. Реклама акцияларини ўтказиш харажатлари бўйича СК 239-м. 3-қ. СК 305-м. 4-қ.:

  • корхона иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган бўлиши керак, яъни сотиш ҳажмини кўпайтириш, сотиш бозорини кенгайтириш, даромадлиликни ошириш ва ҳ.к.;
  • ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Улар бўйича қонунчиликда тасдиқланган ҳужжат шакллари (ЭҲФдан ташқари) йўқ, шунинг учун уларни мустақил ишлаб чиқинг ва ҳисоб сиёсати ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатида тасдиқланадиган ҳужжатлар рўйхатига киритинг.

Автомобиль билан боғлиқ битимни нотариал тасдиқлаш ва 10 кун ичида харидор яшаш жойидаги ЙХХББда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиш керак 07.03.2006 й. 38-сон ВМҚга илова 3-б. 07.03.2006 й. 38-сон ВМҚга илова 10-11-б..

 

ҚҚС

Агар сиз акциянинг иқтисодий асосланганлигини исботлай олсангиз, автомобилни текин топширишда ҚҚС солинмайди, чунки товарларни реализация қилиш бўйича айланма юзага келмайди СК 239-м. 1-қ. 2-б.. Бу ҳолда автомобиль қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича топширилади, ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.

Шу билан бирга, автомобиль бўйича «кирувчи» ҚҚСни, фақат агар уни харид қилиш амалга оширилаётган фаолият тури билан боғлиқ бўлса, ҳисобга олиш мумкин СК 267-м. 2-қ.. Автомобиль реклама мақсадлари учун харид қилингани учун, ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Агар акция харажатлари иқтисодий асосланмаган бўлса:

  • автомобилни текин топшириш – бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма;
  • ҚҚС бўйича солиқ базаси товарларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади СК 248-м. 3-қ. 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 3-илова;
  • топширилаётган автомобиль учун «тўловсиз» ЭҲФ расмийлаштирилади, унда ҚҚС суммаси кўрсатилади. «Кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинмайди, чунки уни харид қилиш амалга оширилаётган фаолият тури билан боғлиқ эмас СК 267-м. 2-қ..

 

ЖШДС

Сиз автомобилни аниқ жисмоний шахсга топширганингиз учун, у сизнинг корхонангиздан солиқ агенти сифатида ЖШДС солинадиган моддий наф кўринишидаги даромад олади СК 376-м. СК 387-м..

Корхона ЖШДСни ўз ҳисобидан тўлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда жисмоний шахс моддий наф кўринишида солиқ солинадиган икки турдаги даромад олади – совға ва у учун тўланган солиқ.

 

Фойда солиғи

Қуйидагилар чегирилмайдиган харажатлар деб тан олинади:

  • моддий наф кўринишидаги жисмоний шахс даромади сифатида автомобиль қиймати СК 317-м. 3-б.;
  • жисмоний шахслар учун тўланган ЖШДС СК 317-м. 11-б..

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text206961_reklama_akciyasi_doirasida_avtomobil_uynalganda_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi