«Компания маркировкаланган импорт товари – алкоголсиз ичимликларни улгуржи савдода реализация қилади. Яқин кунларда товарнинг бир қисмининг яроқлилик муддати тугайди ва биз уни асосий буюртмага бонус тарзида беришни истаймиз. Бонусни қўшимча бепул товарлар бериш кўринишида ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади (ҚҚС, фойда солиғи)?»
Обуначининг илтимосига биноан саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди: ...
«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона халқаро транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатади, чет эллик мижозларнинг юкларини ўз темир йўл вагонларимизда ташиймиз. Ўзимизнинг темир йўл вагонларимиз бор, лекин баъзида улар етишмайди ва биз чет элдан вагонларни ижарага оламиз. Уларни фақат чет элда ТЭХ кўрсатиш учун фойдаланамиз.
Чет элдаги икки пункт орасида ижарага олинган вагонларда чет эллик мижозларнинг юкини ташиш хизматлар экспорти ҳисобланадими? Қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Хорижий етказиб берувчидан маҳсулот (қурилиш материаллари) сотиб оламиз. У Ўзбекистонда ўз товарларини сотиш ва реклама қилиш бўйича тренинглар ўтказмоқчи. Бунинг учун – бизнинг маркетинг хизматларимизни кўрсатиш бўйича шартнома тузишни ва тренинглар ўтказиш бўйича хизматларимиз учун ҳақ тўлашни таклиф қилди. Буни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштириш керак? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Суғурта компанияси суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу айланма СКнинг 245-м. 1-қ. 1-б. 2-хатбошисига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган. Компания хорижий контрагент билан қайта суғурталаш бўйича шартнома тузган, унинг хизматлари учун чет эл валютасида тўлов амалга оширади. Суғурта компанияси контрагентга тўловлардан ҚҚСни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керакми?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?»
Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ...
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози.
Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими?
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Корхона транспорт-экспедиторлик фаолияти (воситачилик) билан шуғулланади. Қозоғистондаги худди шундай юридик шахс (воситачи) билан экспедиторлик бўйича импорт шартномасини туздик. У билан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган бўлиб, унда Қозоғистон бюджетига тўланадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган. Резидентлик сертификати мавжуд.
Агар хизматларни етказиб берувчи ўз мамлакатида солиқ тўлаган бўлса, транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўлаш керакми?».
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхонамиз Украинадаги завод билан тузилган импорт шартномаси асосида 25 та темир йўл вагонини импорт қилди. Энди биз бу вагонларнинг барчасини Қозоғистон Республикасидаги харидорга сотмоқчимиз. Бизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...