ДМда бош офис олдида қарздорлик юзага келадими

preview

«Доимий муассаса (ДМ) Ўзбекистонда рўйхатга олинган, бош офис Россия Федерациясида жойлашган. Бош офис томонидан ДМга молиялаштириш амалга оширилганда, бош офис олдида қарздорлик юзага келадими? Агар молиялаштириш хорижий валютада, шу жумладан – ДМнинг умумий харажатларини қоплаш учун амалга оширилса, бунда валюта (курсга оид) фарқи юзага келадими?»

 Обуначимиз илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

«Жавоб берамиз!» экспертларига ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

 

1. Доимий муассаса (ДМ) тушунчаси фақат солиқ мақомини аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Яъни ДМ юридик шахс мақомига эга эмас.

Бош офис томонидан ўтказилган пул маблағлари ДМ учун қарздорлик ҳисобланмайди. Бу маблағларни бош офис жорий харажатларни қоплаш учун ажратади.

 

2. Норезидент ДМ орқали фаолият юритувчи норезидент даромадларидан солиқни СКнинг 43-47-бобларида белгиланган тартибда, СКнинг 49-бобида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил ҳисоблайди ва тўлайди. Курсга оид фарқни солиққа тортиш хусусиятлари СК 45-боби 320-моддасида келтирилган.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси норезиденти доимий муассасасининг шундай норезидентнинг бош офиси ёки бошқа тузилмавий бўлинмалари олдидаги мажбуриятлари бўйича юзага келадиган курс фарқлари Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси даромадлари (харажатлари) жумласига киритилмайди СК 347-м. 7-қ.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ДМ солиқ базасини ҳисоблашда валюта маблағларини қайта баҳолашдан ҳосил бўлган курсга оид фарқни, СК 347-моддаси 7-қисмида кўрсатилган курсга оид фарқдан ташқари, ҳисобга олади.

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text207747_dmda_bosh_ofis_oldida_qarzdorlik_yuzaga_keladimi