Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари
«Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Обуначининг илтимосига кўра саволларга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Жамолиддин ВАККАСОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!»нинг тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.
Қандай тўғри расмийлаштириш мумкин
1. Хусусий корхона бинони (кўчмас мулкни) жисмоний шахс (директор) фойдасига бир неча қонуний усуллар билан бегоналаштириши мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ҳуқуқий, бухгалтерия ва солиқ оқибатларига эга.
Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонага тегишли мулкни бегоналаштириш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки бу мулкни бошқа усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга
.
Бегоналаштиришнинг энг кўп тарқалган усуллари - олди-сотди, ҳадя қилиш, дивидендлар ҳисобига топшириш.
1. Олди-сотди
Бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади:
1) Ваколатли органнинг қарори. Хусусий корхона мулкдори бинони бегоналаштириш тўғрисида қарор қабул қилади ва унда мулк қайси усулда топширилиши кўрсатилади (олди-сотди, ҳадя ва ҳ.к).
2) Мулк қийматини баҳолаш. Хусусий корхона мулкдори мулкни ўзи баҳолаши учун, мажбурий баҳолаш ўтказиш талаб этилмайди.
3) Олди-сотди шартномасини тузиш. Корхона мулкдори сифатидаги директор корхона мулкини, шу жумладан бинони жисмоний шахсга сотиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунинг учун ёзма шаклда шартнома тузиш зарур, у нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
4) Мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш. Шартнома имзолангандан ва мулк харидорга топширилгандан сўнг, бинога бўлган мулк ҳуқуқи бу ҳуқуқ ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб жисмоний шахсга ўтади.
Солиқ оқибатлари
Бинони сотиш товарни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва ҚҚС билан солиққа тортилади
.
Кўриб чиқилаётган вазиятда бино корхона учун асосий восита ҳисобланади. АВни реализация қилишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади
. АВнинг чиқиб кетишидан олинган даромад СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади.
Агар бино бозор қийматидан паст нархда сотилса, солиқ органлари унинг бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС ва фойда солиғини қўшимча ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Корхона бинони шартнома қиймати бўйича сотиш ҳуқуқига эга, аммо солиқларни унинг бозор қийматидан келиб чиқиб тўлашни тавсия этамиз.
2. Ҳадя қилиш
Хусусий корхона биносини директор-жисмоний шахсга ҳадя қилиш – мумкин.
Буюм оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган юридик шахс уни мулкдорнинг розилиги билан ҳадя қилиш ҳуқуқига эга
.
Ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганда, кўчар мулкни ҳадя қилиш шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши, нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак
.
Солиқ оқибатлари
Бинони жисмоний шахсга текин топшириш унинг реализацияси деб тан олинади ва ҚҚС билан солиққа тортилади
. Текин топширилган мулк қиймати фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди
.
Ҳадя қилинаётган жисмоний шахс учун моддий наф кўринишида даромад юзага келади. Даромад ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади
.
Моддий наф кўринишидаги даромад солиқ агентида ЖШДС билан солиққа тортилади
. Солиқни директорга тўланадиган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан ушлаб қолиш мумкин
.
3. Дивидендлар
Агар йил якунлари бўйича фойда суммаси имкон берса, бинони хусусий корхона мулкдорига фойда тўлови ҳисобига топшириш мумкин. Солиққа тортиш мақсадларида бу дивидендларга тенглаштирилади
.
Дивидендлар мулкий даромад ҳисобланади ва солиқ агентида ЖШДС билан солиққа тортилади
. Ўзбекистон резиденти ҳақида гап кетаётгани учун, солиқ ставкаси 5% ни ташкил қилади
.
Корхона учун солиққа тортиш мақсадларида бу бинонинг реализацияси ҳисобланади. Солиқ оқибатлари олди-сотдидаги солиқ оқибатларига ўхшаш.
![]()